2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова Сирдарёда

Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова Сирдарё туманида портлаш содир бўлган ҳарбий қисм яқинида жойлашган "Илғор" маҳалласида бўлиб, маҳалланинг "Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари билан учрашди.

Маҳалладаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди. Яхшигул момо Шакарова, Шаҳрибону момо Қўшоқова хонадонларида аёллар билан суҳбат қурилди.

Маҳалладаги 23-умумтаълим мактаби кутубхонасига борилиб, оилаларда китобхонлик маданиятини ошириш бўйича фикрлашилди.

Бош вазир ўринбосари Мирзаобод тумани “Йўлдошобод” маҳалласида содир этилган қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти юзасидан муҳокама йиғилишида иштирок этди.

Муҳокама йиғилишида секторлар вакиллари, вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ, туман ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими, "Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Муҳокамада жиноятни келтириб чиқарган сабаб ва омиллар ҳақида сўз борди. Келгусида шунга ўхшаш ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш, бу борада маҳалла ва тегишли ташкилот вакиллари ҳушёрлигини ошириш лозимлиги таъкидланди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар