2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳоким ёрдамчиси: "Бизни миш-мишлар эмас, фуқароларнинг ишончи юксалтиради"

Ҳоким ёрдамчиларининг зиммасида энг аввало ишлаш имконияти ва хоҳиши бор, лекин шароити оғир оилаларни ўқитиш, ўз ишини бошлаши учун имтиёзли кредит, субсидия ёки деҳқон хўжалиги учун уларга ер майдонлари ажратиш масалалари юклатилган.

Шунингдек, улар иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтириш каби вазифалар учун масъул. Ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашади.

"БИЗНИ МИШ-МИШЛАР ЭМАС, ИШОНЧ ЮКСАЛТИРАДИ" 


– 2022 йилнинг 11 январидан Фарғона вилояти Учкўприк тумани «Чанг» МФЙда ҳоким ёрдамчиси вазифасида иш фаолиятимни бошладим, – дейди Иқболжон Усмонов. – Биринчи навбатда маҳалладаги ҳар-бир хонадонга уйма-уй кириб, хонадонбай рўйхат тузиб чиқдим. Хатлов натижаларига кўра, маҳаллада 4 та – «Наврўз», «Гузар», «Мустақиллик», «Обод диёр» каби номлардаги кўчаларнинг борлигини билдим. Мазкур кўчаларда 704 та хонадон, 968 та оила, 3 минг 395 нафар аҳоли истиқомат қилиб келади. 
 
Маҳаллада энг аввало иқтисодиётни кўтариш жуда муҳим омилдир. 

«Чанг» МФЙнинг асосий драйвери деҳқончиликдир. Жорий йилнинг 9 ойи давомида 82 нафар аҳоли доимий иш билан, 68 нафари ўз-ўзини банд қилиш орқали иш билан таъминланди. 84 нафар ишсиз фуқаро касб-ҳунар ўрганиши учун ўқишга йўналтирилди. Шундан 52 нафар фуқаро тикувчилик йўналишида фаолият бошлаш истагини билдирди. 32 нафар фуқаро тадбиркорликка, икки нафар фуқаро компьютер дастурлаш йўналишларига, 38 нафар фуқарога деҳқон хўжалиги ташкил этиши учун 15 сотихдан 5,7 га ер майдонлари ажратилди ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга имконияти яратилди. 
 
Шу кунга қадар уч нафар фуқарога юридик корхона, 17 нафар фуқаро томонидан ЯТТ ташкил этилишига амалий ёрдам берилди. Хатлов жараёнида маҳаллага кириш қисмида қаровсиз ҳолда ётган катта йўл бўйидаги майдонда енгил типдаги озиқ- овқат савдо шохобчаси ташкил қилиниб, икки нафар фуқарони доимий иш билан таъминлашга эришилди. 
 
Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхатини шакллантириб, тавсия ваколати берилган. Маҳаллада истиқомат қилувчи ўн икки нафар фуқарога иссиқхона имтиёзли кредит асосида қуриб берилди. 

 
Бутун маҳалланинг кўнглидан чиқиш осон иш эмас, албатта. Ҳар-бир лавозимнинг ўз машаққати бор. Фаолиятимизга қарата фисқу фасод чангини қоқаётганлар ҳам йўқ эмас. Айниқса ижтимоий тармоқларда ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти хусусидаги ҳар-хил миш-мишлар турли муҳокамаларга сабаб бўлади. 
 
Тўғри, гуруч курмаксиз бўлмайди. Нима бўлганда ҳам бугун ҳоким ёрдамчилари халқ ичида юрибди, оддий одамлар ҳаётини ўрганяпти, муаммоларини тинглаб, тадбиркорликка руҳлантирмоқда, бу йўлда уларга яқиндан кўмак бермоқда. Бизни миш-мишлар эмас, фуқароларнинг ишончи юксалтиради. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар