Бухоро вилояти Қоракўл тумани “Полвонлар” маҳалласидаги кураш марказида туман ҳокими Хуршид Тоҳиров ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Мулоқотда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар сони 30 тани ташкил этди. Уларнинг мурожаатлари туман ҳокими раҳбарлигида тегишли муассаса ва ташкилот раҳбарлари иштирокида таҳлил қилиниб, уларни ҳал қилиш чоралари кўрилди.
Қабулда иштирок этган барча фуқаролар айнан туман ҳокими қабулида бўлишди. Аҳоли муаммолари билан танишиш жараёнида фуқаролар томонидан электр энергияси, ишсизликни бартараф этиш, қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш, даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик, уй-жой ажратиш, суд-ҳуқуқ масалалари кўтарилди.
– Раҳбарларнинг аҳоли мурожаати, эҳтиёжидан келиб чиқиб ишни ташкил этаётганидан биз мамнунмиз, – дейди қораҳожилик Деҳқон Қодиров. –Бугун турмуш ўртоғим Зуҳра Жумаевани даволатиш учун ёрдам сўраб қабулга келган эдим. Мурожаатим ижобий ҳал этилди. Турмуш ўртоғимнинг даволаниш жараёнлари туман раҳбаримиз назоратига олинди. Бу менга ҳақиқий ёрдам, аёлимга эса чин маънодаги далда бўладиган бўлди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди.
– Мен кредит олиб тадбиркорлик билан шуғуллансам деган режалар билан бугун туман ҳокимига мурожаат қилдим, – дейди “Мирзақалъа” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Обид Адизов. – Кредит тўлаб олишга ҳам рози бўлиб турган вақтимда, оилавий аҳволим ва имкониятим чекланганини ҳисобга олиб туман раҳбари ташаббуси билан менга жўжа парваришлашга мўлжалланган инкубация ускунаси бепул берилди. Бугун бизнинг оиламиз учун ҳақиқий қувончли кун бўладиган бўлди. Чунки энди мен бошчилик оила аъзоларим иш билан бандмиз, даромад топадиган манбамиз бор.
Мулоқотлар давомида ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди. Ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.
Шунингдек, сектор аҳолиси билан учрашув давомида туман раҳбари иштирокида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш акцияси ташкил этилди. Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига 1000 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари тарқатилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |