2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Обод маҳалла” дастури – амалда

Бухоро вилояти Жондор туманида “Обод маҳалла” дастури доирасида ҳар бир маҳаллада босқичма-босқич кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Бу ерда давлат солиқ қўмитаси раиси штаби ишчи гуруҳи томонидан ҳудудда ички йўлларни таъмирлаш, коммуникация тизимини яхшилаш, маҳаллий инвестиция лойиҳаларини жалб этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Туманнинг “Занги” маҳалла фуқаролари йиғини “Занги” қишлоғида “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари қишлоқ қиёфасини тубдан ўзгартираётир.

Айниқса, маҳалла марказида жойлашган 520 ўринга мўлжалланган 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби айни кунларда ўзгача қиёфага кирган. Айтиш керакки, ушбу билим даргоҳи анча йиллар олдин барпо этилган бўлиб, реконструкция ҳолатига келиб қолган эди. Дастур доирасида ушбу мактаб биносини таъмирлаш ишларига 3 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланди. Қисқа фурсатларда замонавий тус олган ушбу мактабнинг ўқувчилар ихтиёрига топширилди.

Яширишнинг ҳожати йўқ, узоқ йиллардан буён ушбу маҳалла аҳолиси саломатликларини тиклаш ва бошқа тиббий муолажалар учун бошқа ҳудуддаги оилавий шифокорлик поликлиникалари ёки туман марказидаги тиббиёт масканларига қатнаб келишаётган эди. “Обод маҳалла” дастури доирасида ушбу ҳудудда ҳам ажратилган 230 миллион сўм маблағ эвазига ихчам ва замонавий типдаги оилавий шифокорлик поликлиникаси ишга туширилгани шу ерлик аҳолининг узоғини анча яқин қилди.

4 минг 200 дан ортиқ аҳоли яшаётган “Занги” маҳалласи аҳолиси учун шу кунгача тоза ичимлик сув ҳам муаммо эди. Шу кунларда ушбу маҳаллага 37 километр масофада тоза ичимлик сув қувури тортилмоқда. Қувонарлиси, тез кунларда маҳалланинг барча хонадонлари тоза ичимлик сув билан таъминланади.

Бир сўз билан айтганда, дастур доирасида маҳалладаги барча ижтимоий объектлар қайта реконструкция қилинмоқда, йўқлари эса барпо этилмоқда. Асосий кўчаларга асфальт ётқизилиб, ички йўллар бетонлаштирилди. Кўчаларга ёритгич чироқлари ўрнатилиб, эски трансформаторлар янгиланди.

Албатта инсон қадри учун эзгу ғояси асосида амалга оширилаётган бундай ўзгаришлар нафақат “Занги” маҳалласи аҳолиси балки бу ишларга гувоҳ бўлаётган кўпчилик аҳолининг келажакка бўлган ишончини янада оширмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар