2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Наманган туманида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда

Наманган тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳамда истиқболдаги режалар юзасидан туман Кенгаши депутатлари, тумандаги маҳаллалар раислари ва масалага алоқадор бошқа масъуллар иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг хотин-қизлар ҳамда гендер тенглиги масалалари қўмитаси раиси ўринбосари, доимий тартибда ишловчи сенатор  Маҳмуд Парпиев, Халқ депутатлари Наманган туман ҳокими ўринбосари Жамшид Акбаров ва бошқа масъуллар иштирок этди. Туман ҳокимининг ўринбосари Ж. Акбаров юқоридаги қарор ижроси доирасида туманнинг тегишли ҳудудларида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Сенатор Маҳмуд Парпиев мазкур ишларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли амалга оширилиши юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатилиши борасида аниқ ҳамда манзилли чоралар кўрилиши борасида атрофлича фикрлар билдирди. Унга кўра туманнинг  “Бостон” маҳалласини кўчаларида жами 1.2 км шағаллаш ишлари режалаштирилган бўлиб, ҳозирда «Наманган тумани йўллардан фойдаланиш» унитар корхонаси томонидан шағаллаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирга қадар тумандаги шағаллаш режалаштирилган 25.9 км йўллардан 12.8 км йўл шағаллаб бўлинди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар