2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Вилоят ҳокими беморлар ҳолидан хабар олди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида илк бор очиқ юракда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Тошкентдан келган тажрибали юрак-қон томир жарроҳи Мустафо Обейд бошчилигидаги бир гуруҳ етакчи мутахассислар ва вилоятдаги маҳаллий жарроҳлар ҳамкорлигида ўтказилган операциялар муваффақиятли бажарилди. Бугунги кунда беморларнинг аҳволи ижобий томонга ўзгариб, тиббий ҳолати малакали реаниматологлар ва кардиожарроҳлар томонидан назорат қилинмоқда. Операциядан кейинги даврда беморлар аҳволини баҳолаш мақсадида ўтказилган ЭКГ, УТТ, Рентген текширув усуллари, лаборатор таҳлил натижалари ва жароҳатларнинг бирламчи ҳолати амалиётнинг мукаммал даражада ўтказилганидан далолат беради. Беморларнинг кайфияти аъло.  

Албатта бу каби ютуқлар тиббиёт соҳасида олиб борилаётган тизимли  ислоҳотларнинг амалдаги ифодаси десак, муболаға бўлмайди. Вилоятларда ташаббускор раҳбарлар томонидан ташкил қилинган бу каби амалиётлар тиббиётнинг халқ ичига кириб боришининг бир кўринишидир. Зеро, одамларни рози қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор мақсадидир.  

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов беморлар ҳолидан хабар олиш мақсадида  мазкур филиалга ташриф буюрди. Беморларнинг  оёққа туриб соғайганлиги вилоят ҳокимини қувонтирди. Беморлар яратилган шароит ва имкониятлар учун Президентимизга ва ташаббускор раҳбарларга миннатдорлик билдиришди.  

– Келгусида юрак етишмовчилиги билан оғриган беморларнинг барчаси Бухоро шароитида маҳаллий кардиожарроҳлар томонидан операция қилиниши керак,  – дейди вилоят ҳокими Ботир Зарипов.   – Бунинг учун марказ зарур тиббий техника, анжомлар ва бошқа ускуналар билан тўлиқ таъминланади.    

– Ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш самараси ўлароқ ҳозирги кунда оғир дардга чалинган, доимий даволаниш курсларини олиб юришга мансуб гуруҳлар қаторига кирувчи беморлар, ватандошларимиз ўз она юртида шифо топиш бахтига эришмоқда, – дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори, тиббиёт фанлари номзоди Тоҳир Мусаев. –Филиалда кардиохирургия хизматини жорий этиш борасида кадрлар салоҳиятини ошириш, жаҳондаги илғор юқори технологияли даволаш-диагностикаларни татбиқ қилиш, кам инвазив даво усуллари ҳамда инновацион ғояларни амалиётга жорий қилиш, даволашнинг сифат ва самарадорлигини ошириш йўлида амалий ишлар олиб борилмоқда.  Жумладан, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан кардиохирургия ва ангиография хизматини Бухоро вилоятида кенг татбиқ этиш учун замон талабларига мос “Ангиохирургия” биноси қад кўтармоқда.    

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар