Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Маҳмудалиев ва сектор раҳбарлари иштирокида аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларини аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида Сайхунобод ва Сирдарё туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.
"Бахмалсой" маҳалласида ўтказилган сайёр қабул давомида юздан зиёд фуқаронинг қишлоқ инфратузилмаси, кадастр, ичимлик суви таъминоти, ички йўллар таъмири, субсидия ажратиш, тиббий хизмат, бандлик ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди. Ҳар бир мурожаатни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди. Бартараф этиш учун вақт ва маблағ талаб этиладиган баъзи мурожаатлар бўйича муддат белгиланган ҳолда ижроси назоратга олинди. Шу ернинг ўзида "Ёшлар дафтари"га киритилган йигит-қизларнинг 14 нафарига мотокультиватор, компьютер жамланмаси, тикув машинаси, электр пайвандлаш ва инкубатор ускуналари топширилди.
Қабул якунлангач маҳалла идора биносида ташкил қилинган тикувчилик цехида ишлаётган қишлоқ аёллари ва маҳалла масъуллари билан мулоқот ўтказилди. Шундан сўнг Акмалжон Маҳмудалиев сайёр қабулда кўтарилган муаммолар билан шахсан танишиш мақсадида "Нурли йўл" кўчасига борди ва аҳоли билан юзма-юз суҳбатлашди. Уларнинг ички йўллар, ичимлик сув таъминоти, эскирган электр симёғочлар бўйича муаммоларини бартараф этиш юзасидан масъуллар белгиланди. Маҳалладаги 22-сонли умумтаълим мактаби ҳам назардан четда қолмади. Бу ерда ўқувчиларга яратилган шароитлар, куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик, синф хоналаридаги шароит кўздан кечирилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |