2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Юксалиш” маҳалласи Наманганнинг йўлдош шаҳарчасига айланади

Наманган шаҳрининг “Юксалиш” маҳалласида 588 хонадондан иборат 14 та 7 қаватли турар-жой биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган маросимда вилоят, шаҳар ҳокимликлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла аҳолиси, фахрийлар, ёшлар иштирок этди. 

Мамлакатимизда халқимиз фаровонлигини юксалтириш, шаҳар ва қишлоқлар қиёфасини тубдан яхшилаш йўлида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётгани ва бунинг самараси мазкур мўъжаз шаҳарча тимсолида ҳам ўз ифодасини топаётгани таъкидланди. 

– Ўтган йил шу кунларда ҳам қаровсиз, кимсасиз ётган бу адирликлар бағрида шундай кўркам ва замонавий уй-жойлар бўлади, деса, биров ишонмасди, – дейди “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси И.Нажмиддинов. – Чунки, яқин-яқинларда ҳам кўп қаватли уйларни таъмирлаш ёки янгисини қуриш катта муаммо ёхуд имконсиз бир иш эди-да. Бутун вилоят бўйлаб давом этаётган катта бунёдкорлик ишлари баробарида бир йилнинг ўзида, биргина маҳаллада 14 та 7 қаватли уй қуриб, фойдаланишга топширилиши юртимиз иқтисодиёти жадал юксалаётганидан далолат беради. Бу барчамизга ғурур бағишлайди. 

3-faqat saytga.jpg

 

18-faqat saytga.jpg

 

Президентимизнинг 2016 йил 22 ноябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида вилоятда олиб борилаётган ишлар суръат ва сифати “Юксалиш” маҳалласида қад ростлаган уй-жойлар мисолида ўз аксини топди. Ҳудудга ичимлик суви, оқова сув, табиий газ, электр тармоқлари тортилди. Кенг ва равон йўллар қурилди, эскилари реконструкция қилинди, замонавий ёритиш тизими билан жиҳозланди. Ҳар бири 42 хонадондан иборат уйлар ҳовлиси болалар майдончаси, хиёбон ва гулзорлар билан обод қилинди. Бундан ташқари, маҳаллада мавжуд 8 та кўп қаватли уй-жой таъмирланди. 

“Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси буюртмаси асосида амалга оширилган бу лойиҳага бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 150 миллиард сўм сарфланди. Қурилиш-монтаж ишлари “Янгиқўрғон сервис қурувчи” ва “Дегрез қурилиш савдо инвест” масъулияти чекланган жамиятлари бош пудратчилигида бир қатор қурилиш корхоналари томонидан бажарилди. Қурилиш мажмуасида бир пайтнинг ўзида 1000 нафарга яқин қурувчи, 150 дан ортиқ махсус техника ва транспорт воситаси ишлади. 

Айни пайтда ҳудуддаги йўлларни асфальтлаш, умумтаълим мактабини таъмирлаш ва қўшимча бино қуриш, поликлиника ва маҳалла фуқаролар йиғини идорасини реконструкция қилиш қизғин давом этмоқда, 385 ўринли болалар боғчаси қурилиши бошлаб юборилган. 

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мазкур ҳудудда “Юксалиш” кичик саноат зонаси ҳам ташкил этилиб, бу ерда тадбиркорлик субъектларининг 60 дан зиёд лойиҳаси асосида ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Лойиҳалар тўлиқ амалга оширилгач, 7 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади. 

9.jpg

 

20.jpg

 

Юксалиш маҳалласини ҳозирдан шаҳарча, деб аташларига тўла асос бор. Чунки, бугун фойдаланишга топширилган уйлар оралаб ўтган йўлнинг нариги томонида ўнлаб минорали кранлар ишлаяпти. Яна 14 та 7 қаватли уйнинг пойдевори қурилган ва 2019 йилнинг худди шу фаслида уларни ҳам фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Умуман, 2020 йилгача бу ҳудудда 70 дан ортиқ кўп қаватли уйлар қурилиши кўзда тутилган. Айтиш мумкинки, “Юксалиш” маҳалласи яқин келажакда Наманган шаҳрининг йўлдош шаҳарчасига айланади. 

Тантанали маросимда зикр этилган мазкур маълумотлар йиғилганлар олқишига сазовор бўлди. 

Тадбирда 21 нафар ногиронлиги бор фуқаро, 6 нафар кам таъминланган оила ва Ёшлар иттифоқининг 32 нафар фаол аъзосига имтиёзли кредит асосида хонадонлар калити топширилди. 36 нафар ногиронлиги бор фуқарога махсус аравачалар туҳфа қилинди. 

– Президентимизнинг биз, ногиронларга кўрсатаётган ғамхўрликларини сўз билан ифода этиб бўлмайди, – дейди янги уй соҳибаси, I-гуруҳ ногирони Ф.Мирабдуллаева. – Чунки, ҳаётда, жамиятда ўз ўрнинг борлигини ҳис қилиб яшаш инсон учун катта бахт. Яратганнинг “Бирни берганга ўнни бераман”, деган ваъдаси бор, илоҳим бизга кўрсатилаётган бу меҳр-мурувватнинг меваси Президентимизга, эзгу ишлар бошида турган барча раҳбарларга, халқимизга зиёда бўлиб қайтсин. 

Бунёдкорлик ишларида ибрат кўрсатган қурилиш корхоналари ходимлари вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Тантанали маросимда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди. 

 

 

Акромжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар