Фуқароларнинг муаммоларини ҳудудларга чиқиб ўрганиш синалган усуллардан бўлиб, жамият ва халқ фаровонлиги йўлида кенг самара бермоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Ўринбоев Нукус шаҳрининг чекка ҳудудларидаги аҳоли билан учрашиб, уларнинг талаб ва таклифларига қулоқ тутди. Хусусан шундай ҳудудлардан бири бўлган «Бестөбе» МФЙ фуқаролари билан учрашиб, уларнинг турмушида учраётган муаммоларини тинглади, аҳолининг яшаш шароитини ўрганди.
Жўқорғи Кенгес Раиси ҳудудда истиқомад қилувчи Дилбар Сарсенбаева, Гулара Қаржаубаева, Заврехан Ешимова, Жарас Бодыманов ҳамда бошқа фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, уларга телевизор, музлатгич, озиқ-овқат маҳсулотларини улашди. Шунингдек, қўшимча совғалар топшириб, фуқароларнинг уй-жойларини таъмирлаш учун ёрдам бериш, яъни уй томларини ёпиш, иситиш тизимини ўрнатиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берди.
Аманбай Ўринбоевнинг аҳоли турмуш тарзини ўрганиш, муаммоларини бартараф этиш бўйича ҳудудларга чиқишлари давом этади, дея хабар беради Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ахборот хизмати.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |