Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан тузилган 24 та вазирлик ва идора раҳбарларидан иборат Республика Ишчи гуруҳи аъзолари шу кунларда оғир ҳудуд ҳисобланган Андижон вилоятининг Асака тумани ҳамда Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида ўз ишини давом эттирмоқда.
Республика ишчи гуруҳи уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини ва ижтимоий-иқтисодий соҳадаги масалаларни ўрганмоқда. Аниқланган камчиликларни имкон қадар ўз жойида ҳал этишга ҳаракат қилинмоқда.
Жумладан, Асака туманининг мактабларида таълим сифатини ошириш ва зарур моддий-техника жиҳозлари билан таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан 398,5 млн. сўмлик ишлар бошланди. 3-сонли мактабнинг қўшимча қурилган биноси учун 305 млн. сўмлик мебель жиҳозлари олиб келиб жойлаштирилди. 7 та мактабга компьютер ва проектор жамланмаси етказиб берилди, 2 та мактабгача таълим ташкилотининг иссиқлик ва том қисмини таъмирлаш мақсадида 150 млн. сўм маблағ ажратилди.
Туман ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида “Ёшлар дафтари”га киритилган 28 нафар ёшларнинг IT йўналишидаги лойиҳалари учун 100 млн. сўм маблағ ўтказиб берилди.
Туманда 53 нафар тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз фуқароларга фаолиятини бошлаши учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш ва иссиқхона қуриш учун 1 млрд. 18 млн. сўмлик субсидиялар ажратилди.
Фарғона вилояти Бешариқ туманида ҳам шундай ҳайирли ишлар амалга оширилди.
Хусусан, 15 та маҳаллада 13 км ички йўллар таъмирланди. Шундан, 11,1 км тупроқ йўллар шағаллаштирилди, 2 км йўлга асфальт ётқизилди. “Қорақўйли”, “Адолат” маҳаллаларида 2 км йўллар асфальтлаштирилди.
Аҳоли талабидан келиб чиқиб, 13 949 дона газ баллон алмаштирилди. 196 нафар истеъмолчига янги газ баллонлар етказилди. 165 та газ тақсимлаш пунктлари, 157 та аҳоли хонадонларидаги газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилди.
Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 6 км тармоқ тортилди, 214 дона темир-бетон устунлар, 2 та трансформатор ўрнатилди. “Юқори Зарқайнар” маҳалласида 52 дона, “Янги қўрғон” маҳалласида 31 дона темир-бетон устунлар, “Чорбоғтуронғи” маҳалласида 40 дона темир-бетон устунлар ўрнатилди, “Шоберди” маҳалласида 1,0 км “Пастки Янгиқўрғон” маҳалласида 2,5 км тармоқ тортилди.
Тадбир бошидан 982 тонна кўмир маҳсулоти олиб келинди ва маҳаллаларга тарқатилди.
Умуман олганда, Андижон вилояти Асака туманининг 77 та маҳаллада 15 985 та хонадон, 84 та ижтимоий соҳа объектлари ўрганилди. Уйма-уй юриш давомида жами 6 566 та муаммо аниқланди. Уларнинг 884 таси (14%) жойида ҳал этилди. Фарғона вилояти Бешариқ туманининг 62 та маҳаллада 27 720 та хонадон, 260 та ижтимоий соҳа объектлари ўрганилди. Уйма-уй юриш давомида жами 8 031 та муаммо аниқланиб, 3 644 таси (43%) жойида ҳал этилди. Қолган масалаларни ҳал этиш учун эса амалий чора-тадбирлар дастури тузилиб, ечими бўйича манзилли тадбирлар режалаштириб олинди.
Ишлар давом эттирилмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |