2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Халқ розилиги йўлида

Республика Ишчи гуруҳи Андижон вилоятининг Асака ва Фарғона вилоятининг Бешариқ туманларида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Ишчи гуруҳининг секторлар кесимида хонадонбай ўрганишлар натижасида икки туманда жами 139 та маҳалла 95 мингга яқин хонадон, 867  ижтимоий соҳа объектлари ўрганилиб, 29 мингдан зиёд муаммоли масалалар аниқланди. Уларнинг ўртача 54 фоизига тезкорлик билан жойида ечими топилди. 

Ўрганишлар давомида алоҳида эътибор ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир бўлган кўмакка мухтож аҳоли қатлами муаммаларига қаратилди. Жумладан, 116  нафар “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган хотин-қизларга ўз тадбиркорлигини бошлаш ва ривожлантириш учун бепул ускуна ва жиҳозлар берилди, 79 нафар ёшларга контракт тўлови учун 158 млн. сўм маблағ ажратилди, 83 нафар ёшга 1 млн. сўмдан моддий ёрдам берилди, 233 фуқаронинг бандлиги таъминланди ҳамда 18 та оғир аҳволдаги оилаларнинг хонадонлари таъмирлаб берилди.

Аҳоли соғлиғи муҳофазаси ҳам Республика ишчи гуруҳининг эътибор марказида бўлди. Хусусан, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан 84 нафар фуқарога моддий амалий ёрдам кўрсатилди, 56 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга реабилитация воситалари етказиб берилди, 17 нафар фуқарога ногиронлик гуруҳлари белгиланди, 84 нафар фуқарога амалиёт ва даволаниш учун йўлланмалар берилди, шифохоналарга ёткизилди.

Аҳоли яшаш манзилларида ижтимоий инфратузилманинг ҳолатини яхшилаш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилди. “Қият-Сартол”, “Қум”, “Нурафшон”, “Дала-Ҳамид Олимжон” каби 26 та маҳаллада 30 км.га яқин ички йўллар таъмирланди. Шундан, 26,5 км тупроқ йўллар шағаллаштирилди, 3 км йўлга асфальт ётқизилди.

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида “Тоштепа”, “Олақанот”, “Тувадоқ”, “Кужган”, “Бахрин”, “Маркаюз”, “Улугбек”, “Кўркам” каби маҳаллаларда 10 км.дан зиёд сип-кабеллар тармоғи тортилиб, 342 дона темир-бетон устунлар, 11 та янги трансформатор ўрнатилди.  

Тадбир бошидан 9 та – “Дўстлик”, “Файзобод”, “Яккатут”, “Қум”, “Обод”, “Ганбай” каби маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 3 та янги сув насоси, 2 та сув минораси ўрнатилди, 143 та хонадон сув тармоғига уланди.

Аҳоли талабидан келиб чиқиб, 17 мингдан зиёд газ баллони  алмаштирилиб, 353 тонна суюлтирилган газ хонадонларга етказилди.

Ишлар давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар