2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабул: мурожаатларга ечим изланди

Хатирчи тумани 3-сектор ҳудудида жойлашган “Боғишамол” маҳалласида Навоий вилояти ИИБ ва вилоят Адлия бошқармаси раҳбарлари иштирокида “Сайёр қабул” ташкил этилди.

Бугунги кунда 3-секторда 19 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, “Сайёр қабул”да “Боғишамол” маҳалласи аҳолисидан ташқари “Худдон”, “Галабек” ва “Деҳқонобод” маҳаллаларида истиқомат қилувчи фуқаролар ҳам қатнашди.

– Маҳалламизда 679 оилада 2371 киши истиқомат қилади, – дейди “Боғишамол” маҳалласи раиси Асрор Холиқов. – Йил бошида ўтказилган ўрганишлар жараёнида 35 нафар хотин-қиз “Аёллар дафтари”га киритилган. Бундан ташқари, ногирон болани тарбиялаётган, суд-ҳуқуқ тизимида муаммосини ҳал этолмаётган, боқувчиси йўқ кам таъминланган оилалар бор. Уларнинг кўпчилиги ҳуқуқий ёрдамга муҳтож. “Сайёр қабул”да фуқароларимизнинг аксарияти ўзларини қийнаётган масалалар билан масъулларга мурожаат қилди. Қабул давомида фуқароларимизнинг бир қатор муаммоларига ечим топилди.  

“Сайёр қабул”да Васила Қаршиева ва Камол Эргашов тиббий хизмат кўрсатилиши масаласида мурожаат қилган бўлса, кам таъминланганлар рўйхатида турувчи Мунира Бегматова қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида имтиёзли шартларда ер олиш бўйича мурожаат қилди. Фуқароларнинг муаммолари тегишли тартибда ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.

– Айни пайтда оилавий шароитим туфайли яшаб турган хонадонимни таъмирлашга кўмак сўрадим, – дейди Тўлқин Бозоров. – Сектор раҳбари томонидан ижтимоий аҳволим ўрганилиб, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.  

– Оилавий аҳволимиз ночорлиги боис турмуш ўртоғим фуқаролик паспортини олишда қийналаётган эди, – дейди Муҳайё Қувондиқова. – Ички ишлар ва Адлия бошқармалари бошлиқлари иштирокида ўтказилаётган “Сайёр қабул”ни эшитиб келдим. Мутасаддиларга раҳмат. Мурожаатим ижобий ҳал этилиб, шу куннинг ўзидаёқ турмуш ўртоғимга ID паспорт расмийлаштирилди.  

“Сайёр қабул”да фуқароларнинг йўл, уй-жой таъмири, меҳнат муносабатлари, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, соғликларини тиклаш, банк-кредит масалаларидаги 30 дан ортиқ мурожаатларига ечим изланди.

Қабул давомида фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, электрон имзо, тиббий маълумотномалар олиш, “e-auksion”да иштирок этиш бўйича 10 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар