2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Бешариқда аҳоли муаммолари ўрганилди

Фарғона вилояти Бешариқ туманида вазирлик ва идора раҳбарларидан иборат Республика ишчи гуруҳи ижтимоий-иқтисодий соҳаларда йиллар давомида йиғилиб қолган муаммоларни яқиндан ўрганди. Ўрганиш ишлари 4 та сектор кесимида 62 та маҳаллани қамраб олди.

Ишчи гуруҳ томонидан иккинчи сектордаги 9 мингдан ортиқ хонадонлар тўлиқ ўрганилди. Бу жараёнда 3 минг 200 дан ошиқ муаммолар аниқланиб, 2 минг 350 таси ижобий ҳал этилди.

Хусусан, “Пастки Янгиқўрғон” МФЙда 3 мингдан ошиқ аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада куз-қиш мавсуми бошланиши билан электр энергияси таъминоти издан чиқиши одатий ҳол эди. Бу муаммони бартараф этиш мақсадида 83 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилиб 3,7 км тармоқ тортилди ва янги трансформатор ўрнатилди. Натижада маҳалланинг электр таъминоти яхшиланди.

“Адолат” МФЙда эса кўп йиллардан буён кузатилаётган тоза ичимлик суви муаммоси ўз ечимини топиб, хонадонлардаги жўмракларда зилол сув оқа бошлади.

Республика ишчи гуруҳи саъй-ҳаракати билан ички йўлларни таъмирлаш, аҳолига суюлтирилган газ баллонлари, кўмир етказиш, тиббий кўриклар ташкил этиш, фуқароларга кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, банк кредити олиш, алимент тўловларини ундиришга кўмаклашиш, “Аёллар дафтари”даги хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ишлари ўзининг амалий натижасини бермоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар