Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 декабрдаги “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонига асосан авф этилган шахслар ҳолидан хабар олинмоқда.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 402 нафар шахс афв этилган эди.
Навоий вилояти ИИБ Пробация бўлими бошлиғи О.Илбаев ҳамда Навбаҳор тумани ИИБ бошлиғи У.Шукуров Президент фармонига асосан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилган Зуфар Юлдошев ҳамда Бекзод Ҳайдаровнинг яшаш хонадонига борди. Мақсад, уларга ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун кўмаклашишдир.
Шунингдек, Кармана туманида яшовчи, жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилган Нодир Ачилов ҳамда Галимджон Хайбуллов ҳолидан ҳам хабар олинди.
Учрашувлар сўнгида уларга туман ижтимоий кўникма маркази томонидан бир марталик моддий ёрдам пули ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Суҳбат чоғида уларнинг муаммолари ўрганилиб, камчиликларни бартараф қилиш бўйича ҳудудий ҳокимликлар билан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |