2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Шофирконда 1300 та хонадон ичимлик сув билан таъминланмоқда

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Бухоро вилояти аҳолисини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги 5 йил ичида вилоят аҳолисининг 75 фоиздан ортиғи оби ҳаёт билан таъминланди.

Айниқса, энг чекка ҳудудлардаги 15 мингдан ортиқ хонадонларга илк бор ичимлик суви кириб борди.

“Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти ва тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда аҳолининг таклиф ҳамда мурожаатлари асосида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва таъмирлаш мақсадида айни чоғда ҳам қатор янги лойиҳалар амалга ошириляпти. Хусусан, Шофиркон туманининг энг олис 3 та маҳалласида қарийб 55 километр масофага қувурларни тортиш ишлари 70 фоизга бажарилди. Бу Шофиркон туманидаги 1300 га яқин хонадоннинг илк бор ичимлик суви билан таъминланиши имконини беради. Бошланган ташаббус натижасида Читгаронда 8,29 километр, Додбоғнида 22,6 километр, Қуйи Чуқурак маҳалла фуқаролар йиғинида эса 23,87 километр масофага янги қувурлар тортилмоқда. Жараёнларни йил якунигача ниҳоясига етказиш режалаштирилган.

– Маҳалламиз туманнинг энг чекка ҳудудида жойлашган бўлиб, неча йиллардан буён фуқароларимизнинг армонига айланиб келган ичимлик суви масаласи жорий йилда Президентимиз ташаббуси билан ечим топди, – дейди Алишер Навоий номидаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шерали Муқимов. – 3 миллиард 800 миллион сўмга яқин маблағ ажратилиб, 23 километрлик ичимлик сув тармоғи тортилмоқда. Давлатимиз раҳбарига маҳалла фуқаролари номидан миннатдорлик билдирамиз. Чунки фуқароларимизнинг азалий орзулари амалга ошди. Ушбу маҳалла аҳолиси ҳудудда кечаётган ислоҳотлардан мамнун. Биргина ичимлик суви эмас, балки барча коммунал соҳадаги муаммолар ижобий ҳал қилиниб, аҳолига қулай турмуш шароити яратилмоқда.

Қуйи чуқурак маҳалласи ҳам Шофирконнинг энг чекка ҳудуди. Сув тақсимлаш иншоотигача бўлган масофа қарийб 25 километрга тенг. Аммо бу ҳудуд ҳам янги йилдан тўлиқ тоза ичимлик суви билан таъминланади.

– Қуйи чуқурак маҳалламиз туманнинг энг чекка ҳудуди ҳисобланади, – дейди “Қуйи чуқурак” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Жасурбек Насуллаев. – Авваллари аҳолига тоза ичимлик сув ташиб келинар эди. Мана ҳозирги кунда ишчи гуруҳ ўрганиши натижасида 2 миллиард 900 миллион сўм маблағ ажратилди. 23 километрлик сув қувури тортилмоқда. Ҳозирги кунда деярли 75-80 фоиз ишлар амалга оширилди. Янги йилдан Қуйи чуқурак маҳалламизнинг барча хонадонлари тоза ичимлик сув билан таъминланади.

Маълумот учун, айни чоғда вилоятнинг шаҳар ва туманларида жами 19 та объектларда ичимлик сув ва оқова сув тармоқлари қурилиши белгиланган эди. Бу билан жами 175,6 километр ичимлик ва оқова сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш, 460 дона қудуқлар ўрнатиш, янги бурғу қудуқлар қазиш, 10 та кўп қаватли уйларни марказлашган оқова тармоғига улаш ишлари якунига етказилади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар