Фарғона вилоятида якунланаётган йилда 82 та умумтаълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, мазкур мақсадлар учун 273,6 миллиард сўм маблағ сарф этилди. 55 та мактабга “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида 30,3 миллиард сўм маблағ ажратилиб, қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бажарилмоқда.
Янги йил байрами арафасида Учкўприк туманидаги 41-умумтаълим мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров жорий йил 20 апрелда ҳудудда яшовчи аҳоли мурожаати асосида ушбу мактабга бориб, ҳолатни ўрганган ҳамда масъулларга таълим муассасасига 220 ўринли қўшимча бино қуриш ва капитал таъмирлаш жараёнларини тез, сифатли амалга ошириш билан боғлиқ кўрсатма берганди. Шунингдек, вилоят ҳокимининг топшириғи билан мактаб ўқувчилари учун 12х24 ҳажмдаги спорт зал қуриш учун вилоят маҳаллий бюджетидан 2 миллиард сўм маблағ ажратиб берилди.
Янгидан барпо этилган ушбу таълим маскани биноси ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, устозлар учун ўзига хос совға бўлди. Бу ерда ўқувчиларнинг замонавий билим олиши учун барча шароит ва имкониятлар муҳайё этилган. Қулай шароитларга эга спортзал қурилиши ҳам якунланиб, ўқувчилар ихтиёрига топширилди.
41-умумтаълим мактаби биноси 1983 йилда қурилган, 220 ўринга мўлжалланган мазкур таълим масканида 391 нафар ўқувчи икки навбатда таълим олаётган эди.
Давлат инвестиция дастури доирасида қисқа муддатда мазкур мактаб учун 220 ўринли янги ўқув биноси қурилди, шунингдек, мавжуд 220 ўринли ўқув биноси мукаммал таъмирланди. Мазкур ишларни амалга ошириш учун 4 миллиард 883 миллион сўм маблағ сарфланди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |