2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Янги вазир соҳани қандай ислоҳ қилади? – ССВ Ҳайъат йиғилиши ўтказилди

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижроси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятов олиб борди.

– Раҳбар кабинетда ўтириши, ишга келиб кетиши ёки қайсидир масала билан югуриб юриши мумкин, лекин тизимли муаммони ҳал қила олмаса ёки натижа кўрсатмаса, бундай раҳбарнинг кимга кераги бор?! Бу гап, аввало, вазирликнинг ўзига ҳам тегишли, – деди вазир. – Вазирлик, ҳудудий бошқармалар ва туман тиббиёт бирлашмалари, ихтисослаштирилган марказлар, вилоят муассасалари раҳбарлари ишни тўғри ташкил қилмаганликлари учун бугун пастда иш кетмаяпти. Ҳар бир раҳбар ўзгаришни ўзидан бошлаши керак. Ўзини тўғриламаса, ишга янгича ёндашмаса, ташаббус ва фаолликни ўзидан бошламаса, бугун талаб этилаётган натижани кўрсата олмайди.  

Йиғилишда таъкидланишича, Республика ихтисослаштирилган марказларининг 1 минг 140 нафар мутахассисини сафарбар қилиш орқали ҳудудларда жигар, қон-томир, қорин, кўкрак қафаси, трансплантология, микрохирургия, реконструктив ва пластик жарроҳлик амалиётлари кенг жорий этилади. Буйрак трансплантацияси амалиёти жорий йилдаги 300 тадан 500 тага, жигар трансплантацияси 20 тадан 50 тага оширилади. Ҳудудларда жорий йилда камида 15 минг нафар беморларга юқори технологияли амалиётларни қўллаш билан ёрдам бериш режалаштирилмоқда. Бунда, юрак туғма нуқсонли беморларга 2500 та окклюдер имплантацияси, 1700 та лапароскопия, 1600 та эндоваскуляр ҳамда шунтлаш, стентлаш, ангиография ва коронарография каби амалиётлар ўтказилади.  

Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқилади. Бунда, туғуруқ комплексларини таъмирлаш, зарур ускуналар билан жиҳозлаш ва туғуруқ ўринлари сонини мавжуд 11 мингтадан 15 мингтага ёки 35 фоизга кўпайтириш кўзда тутилади. 46 та туманлараро перинатал марказини жиҳозлашга 5,2 миллион доллар йўналтирилади. Келгуси йилда болаларнинг ҳам ақлий, ҳам жисмоний, рационал ва соғлом ривожланиши, аёлларда камқонлик ва туғма нуқсонларнинг олдини олиш мақсадида болаларни ҳамда ўсмир қиз ва ҳомиладор аёлларни витамин ва дори воситалари билан бепул таъминлашга 145 миллиард сўм йўналтирилади. Эшитиш қобилияти паст бўлган 250 нафар болаларга кохлеар имплант ўрнатилади. Спинал мушак атрофияси бор 112 нафар болани даволаш учун 120 миллиард сўмлик дори воситалари етказиб берилади.  

Ҳайъат йиғилишида малака тоифасини бериш, бу жараёнда инсон омили аралашмайдиган, шаффоф, уч босқичли янги тизим жорий этиш борасида сўз юритилди. Таълим йўналишидаги бюрократик тўсиқларга барҳам берилиши таъкидланди.  

Яъни методик қўлланмалар, монографиялар, услубий қўлланмалар, илмий ишларга хулосалар беришни вазирлик томонидан тасдиқлаш тизими бекор қилиниб, барча ваколатлар эндиликда ОТМлар ва ихтисослаштирилган марказлар томонидан амалга оширилади. Бундан ташқари, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб, малака тоифаси олиш бўйича тақдим этиладиган ҳужжатлари Давлат хизматлари марказлари орқали фақат электрон шаклда қабул қилиш тартиби жорий этилади. Малака тоифа сертификатлари QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилади. Кейинги йилдан бошлаб фармацевтика ва тиббиёт ходимлари фаолиятини босқичма-босқич лицензиялашга ўтилади.  

Олий таълим муассасаларининг ўқув дастурлари АҚШ, Корея, Германия ва Россия стандартлари асосида қайта кўриб чиқилади. Тиббиётда етакчи бўлган хорижий университетлар дарслик ва илмий ишлари асосида ўзбек ва қорақолпоқ тилларида янги авлод адабиётлари яратилади. Талабаларни назарий ва амалий билим ҳамда кўникмаларини баҳолаш бўйича икки босқичли янги тизим жорий этилади.  

– 2022 йилда 1000 дан ортиқ маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилган бўлса, 2023 йилда яна 500 тасини ташкил этиш топшириғини олдик, – деди А.Иноятов. – Бундан ташқари, республика бўйича жами 30 та оилавий поликлиника, 110 та оилавий шифокор пунктлари ташкил этилиб, жами бирламчи тизим муассасалари сони 4200 тага етказилади. Бунинг натижасида қўшимча 2 миллион нафар аҳолига бирламчи тиббий хизмат яқинлаштирилади.  

Шунингдек, вазир соҳада ҳамон коррупцион ҳолатлар учраётганини таъкидлаб, Янги йилни тизимда “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қилди.  

– Кўпчиликка маълум бўлган коррупция урчиган бир қатор йўналишлар борки, биринчи навбатда уларга барҳам беришимиз керак. Хусусан, ишга жойлаштириш, айниқса ҳамшираларни, роддомлардаги “суюнчи пули”, “кесарча кесиш” учун белгиланган ставкалар, ордер беришдаги таниш-билишчилик каби иллатлар мавжудлигини ҳамма билади. Афсуски, шу ишларни амалга ошираётган айрим нопок шахслар туфайли бутун тизим шаънига доғ тушмоқда. Янги йилни тизимда “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қиламиз. Вазирликнинг махсус “Ишонч телефони” ташкил этилади. Шу билан бирга ишонч телефони сифатида ўзимнинг шахсий рақамимни ҳам киритаман. 

Йиғилишда шу ва бошқа масалаларга тўхталиб ўтилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар