Бухоро шаҳар Давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Мамлакатимизда фуқароларга турли ижтимоий муносабатларда қулайлик яратиш, уларнинг оғирини енгил қилишга доимий эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Давлат хизматлари маркази қисқа муддатда фуқароларга бир жойнинг ўзида қулай, ортиқча вақт ва харажат сарфламай хизмат кўрсатадиган тизимга айланди.
Марказ зали бўйлаб ўрнатилган белгилар, хизматларни онлайн тарзда олиш имконини берадиган инфокиосклар, у ёки бу давлат хизматидан фойдаланиш жараёни, электрон навбат кўрсатилган қоғозчани олиш, қайси ойнага мурожаат қилиш лозимлиги ҳақида тушунтириш берадиган маслаҳатчилар, шунингдек, кутиш жойлари ташриф буюрувчиларни мамнун этмоқда. Она ва бола хонаси, тиббиёт пункти, тўловлар учун махсус касса, давлат хизмати жараёни ва навбат рўйхатини намойиш этадиган монитор, нақд пул қилиш мумкин бўлган банкомат ишлаб турибди.
Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи Қ.Холовнинг таъкидлашича, марказда кўрсатиладиган давлат хизматлари тури тобора кўпаймоқда. Янгиланган бинода имкониятлар доираси кенглиги боис, бу ерда кўрсатиладиган хизматлар сони 100 дан ошди. Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш, автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш, биометрик паспорт олиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат бериш ҳужжатларини расмийлаштириш, ФҲДЁ ва нотариат органлари томонидан тақдим этиладиган ва бошқа хизматлар мавжуд.
– Илгари бўш ўрин бор-йўқлигини суриштириш учун ҳам вақт сарфлашга тўғри келган, – дейди фуқаро Дилшода Муқимова. – Энди бунга ҳожат қолмади. Фарзандимни мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш мақсадида Бухоро шаҳар Давлат хизматлари марказига мурожаат қилдим. Тезда ҳал бўлди. Яшаш жойимиз яқинидаги боғчага йўлланма беришди. Ишим осон битгач, марказдаги бошқа хизматлар билан ҳам танишдим. Бу ерда автомобиль рақамларини бериш хизмати ҳам йўлга қўйилгани жуда яхши иш бўлибди. Айтишларича, бу амалиёт мамлакатда биринчилардан бўлиб шу ерда жорий этилибди. Шунингдек, марказдаги электрон кутубхона, бепул Wi-Fi хизмати одамларга қўшимча қулайлик яратади.
Марказнинг янги биноси фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев, Ўзбекистон Республика Адлия вазири Р.Давлетов иштирок этди.
Эркин Ёдгоров, ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |