2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Президент ташаббуси амалда: Мўйноқда Тошкент вилояти тажрибаси

Президентининг 2022 йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида Тошкент вилояти ҳокимлиги Мўйноқ туманига бириктирилди.

Ўтган давр мобайнида  ушбу ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалари ҳисобидан молиявий ёрдам кўрсатилмоқда.

Президентининг 2022 йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида Тошкент вилояти ҳокимлиги Мўйноқ туманига бириктирилди. Ўтган давр мобайнида  ушбу ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалари ҳисобидан молиявий ёрдам кўрсатилмоқда.  

Жумладан, Тошкент вилояти ва Мўйноқ тумани ҳокимликлари билан биргаликда 77 та объект бўйича жами 32 миллиард сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Шунингдек, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорлари ва вилоят ҳокимининг тегишли фармойишлари асосида вилоят маҳаллий бюджетидан мазкур тадбирлар учун жами 16 миллиард 500 миллион сўм маблағ ажратилган.  

Хусусан, умумтаълим мактабларда 9 миллиард 457 миллион сўмлик маблағ ҳисобига қурилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган бўлиб, 4 миллиард 213 миллион сўмлик маблағ ўзлаштирилиши ҳисобига “Қозоқдарё” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 15-сонли мактаб ва “Бўзатов” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Қаражар” овулидаги 9-сонли мактаб филиалида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Тумандаги барча мактаблар  тўлиқ спорт инвентарлари билан таъминланди. Ҳозирда “Уш сай” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 4-сонли ва “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 5-сонли умумтаълим мактабларининг спорт залларини қуриш ишлари давом этмоқда. Етти  ярим миллион сўмдан ортиқ маблағни туманда мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларига йўналтириш белгиланган бўлиб, ҳозирда “Бозатау” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Қипчакдарё” овулида 50 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қурилиш ишлари, “Тик ўзак” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 12-сонли мактабгача таълим ташкилотини жорий таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланиб, фойдаланишга топширилди. Бунинг учун 30 фоиз маблағ сарфланди.

–Тошкент вилояти ҳокимлигининг амалий ёрдамида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар натижасида болажонларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиниши бугунги кунда 91 фоизга етказилди, – дейди  Мўйноқ тумани мактабгача таълим бўлими мутахассиси Тоқтасин Алланазарова. – Жумладан, туманимизда  жами 27 та, шундан 17 та давлат, 2 та давлат-шериклик асосидаги ва 7 та оилавий  нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият олиб бормоқда. Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокимлигининг ҳомийлик ёрдамида “Тик ўзак” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 12-сонли мактабгача таълим ташкилотини жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, зарур жиҳозлар, ўқув-методик ва дидактик адабиётлар билан таъминланди. Шунингдек, Бекобод тумани ҳокимлиги томонидан “Бўзатов” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 60 ўринга мўлжалланган макатабгача таълим ташкилотига ҳомийлик ёрдам кўрсатилди.  Албатта, бундай ёрдамдан овул аҳолиси жуда ҳам мамнун. Мактабгача таълим соҳасидаги ҳамкорлик янги йилда ҳам давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича 1 миллиард 585,4 миллион сўм маблағ йўналтирилиши режа қилинган бўлиб, бугунги кунда  58,7 фоиз ишлар амалга оширилди. Туман тиббиёт бирлашмасига тиббиёт ускуналари етказиб бериш мақсадида 76,2 миллион сўм йўналтирилди. Тиббиёт бирлашмасида тез ёрдам бўлимини қуриш ишлари якунига етказилмоқда. Кам таъминланган оилалар аъзоларининг тиббий операцияси учун 85 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

Вилоят тадбиркорлари томонидан 2022-2023 йилларда қиймати 393,9 миллиард сўмлик 23 та лойиҳа амалга оширилиши ва 983 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган бўлиб, ҳозирда 10 дан ортиқ лойиҳа фаолиятини бошлади. Ташаббускорнинг ўз маблағи ҳисобидан 25 гектар ер майдонида деҳқончилик қилиш, шунингдек, “Агробанк” томонидан ажратилган 2 миллиард сўмдан ортиқ кредит маблағи ҳисобига автотранспортларга хизмат кўрсатиш ва логистика хизмати лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун ташаббускорлар томонидан “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси орқали 1058 гектар ер майдонига эга табиий кўл ажратилди.  Ҳозирда 2 миллиард сўмлик кредит маблағи йўналтирилиб, зарур ускуналар билан таъминланмоқда. Яна бир интенсив усулда балиқ етиштириш учун “Тик ўзак” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги эски паррандачилик-балиқчилик биноси тадбиркор томонидан сотиб олинди.  Мазкур лойиҳа учун “Ипотека банк”идан 2,5 миллиард сўм кредит ажратилган. Қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш, 30 гектар ҳудудда “Нетхаус” ёзги иссиқхона ташкил этиш, шунингдек, туячилик ва эчкичиликни йўлга қўйиш лойиҳалари юзасидан ишлар якунига етказилмоқда. 

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга музлатгич, телевизор, газ плиталари берилди, шунингдек, кўплаб оилалар хонадонларига қуёш панеллари ўрнатилди. Қурилиш ҳамда ободонлаштириш ва бошқа масалалар учун “Йўл харитаси”га асосан 13 миллиард 387 миллион сўм йўналтирилган бўлиб, туман маркази ва “Ҳаким ота” овул фуқаролар йиғини ҳудудида китоб фондига бой кутубхона  бунёд этилди. Тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотларига сув фильтрлари ўрнатилиши, кўп квартирали биноларнинг том қисмларига шифер ётқизиш, ҳар бир маҳаллаларда футбол майдонлари қуриб фойдаланишга топшириш ишлари якунларига етказилди. “Қозоқдарё” овул фуқаролар йиғини ҳудудида 4,5 километр ва “Тик ўзак” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 3 километр ички йўлларни жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Вилоят маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан туман марказида “Ёшлар боғи” ташкил қилиниб, ҳудуднинг иқлимига мос, шўрга ва иссиққа чидамли манзарали кўчатлар етказиб берилмоқда.

–Тошкент вилояти ҳокимлиги жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг моддий-техник базасини мустахкамлаш, ёшларни спорт кийимлари ва жиҳозлари билан таъминлашда ҳам ҳар томонлама ёрдам кўрсатиб келмоқда, – дейди  Мўйноқ тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабининг волейбол бўйича мураббийи Рахила Атамуратова. – Бугунги кунда туманимиз ёшларига 250 миллион сўмлик спорт кийимлари ва жиҳозлари етказиб берилди. Туманимизнинг энг чекка ҳудудларида яшил қопламали спорт майдончалари қуриб берилмоқда. Шунингдек, “Мадели”, “Ҳаким ота”, “Қозоқдарё” каби чекка овул фуқаролар йиғинлари ёшларининг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Шунинг натижасида туман ёшлари спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб, совринли ўринларини эгаллаб келмоқда. Жумладан, “Беш ташаббус олимпиадаси”да волейбол бўйича 16-21 ёш тоифасида ўғил болалар ўртасида “Қозоқдарё” овул фуқаролар йиғинлари ёшлари совринли ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Мана шундай ёрдами учун Тошкент вилояти ҳокимлигига туманимиз ёшлари ва ота-оналар номидан миннатдорлик билдирамиз.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев раҳбарлигидаги делегация Мўйноқ туманида бўлиб,  ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишди. Ташриф давомида меҳмонлар туман марказидаги хиёбон ҳудудига ўрнатилган 13 та аттракционлар (715 млн.сўмлик),ташкил этилган шохобчалар, спорт майдончалари, ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, “Қозоқдарё” овул фуқаролар йиғини биноси, ушбу ҳудуддаги 15-умумтаълим мактаби, спорт майдончаси, “Бўзатов” ҳамда “Тик ўзак” овул фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги мактабгача таълим ташкилотларида амалга оширилган ишлар билан танишди. Кам таъминланган оилаларга, умумтаълим мактабларига вилоят ҳокимлиги томонидан совғалар топширилди. Спорт мусобақалари ғолиблари тақдирланиб, санъат усталарининг концерт дастури намойиш этилди.

Ташриф давомидаги учрашувларда таъкидланганидек, “Тошкент вилояти каштадўзлар кластери” томонидан Мўйноқда 15 та иш ўрни яратилди ва "Аёллар дафтари"даги хотин-қизлар мазкур йўналишда ўқитилмоқда. “Нурафшон шаҳар ҳунармандлар уюшмаси” томонидан Мўйноқ ёшлари гулчилик, саватдўзлик, наққошлик ва бошқа ҳунармандчилик касб ҳунарларига ўргатилмоқда. Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларига  велосипедлар берилди. 25 нафар ёшлар Янгийўл туманида мебелсозликка ўргатилди. Аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида туманда 4 та ҳаммом қуриладиган бўлди.  

“Қозоқдарё” ва “Мадели” овул фуқаролар йиғинлари йўлларига тош-қум (ЩПС) тўшалмоқда. Туман маҳаллаларида ёшлар учун 8 та қиймати 3 миллиард сўмлик спорт майдони қурилади. Мактаблар учун 4 турдаги жами 150 та мусиқа асбоби олиб берилди. Ҳар ойда “Ko’hinur” санаторийсида 20 нафардан, жами 180 нафар фуқаронинг даволаниши ташкил қилинди. Ёз ойларида 300 нафар 6-9 синф ўқувчилари Тошкент вилоятидаги оромгоҳларда таътилга юборилади. Туманнинг "Қизилжар" овул фуқаролар йиғинида 4 миллиард сўмлик ҳамда “Бўзатов” овул фуқаролар йиғинида 3 миллиард сўмлик жами 150 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қурилди. Кам таъминланган, муҳтож оилаларга 155 миллион сўмлик маҳсулот тарқатилди. Туманда аҳоли саломатлигини ошириш мақсадида 2 та ижтимоий дорихона ташкил қилинди. Жарроҳлик амалиётига муҳтож, имконияти чекланган 24 нафар фуқарога, шунингдек 372 нафар қон айланиш, 239 нафар ўткир юқумли ва 84 нафар қалқонсимон без хасталиги билан касалланган беморларга ёрдам берилди.

Мўйноқ тумани аҳолисининг турмуш тарзини яхшилаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш юзасидан ҳамкорликдаги ишлар жорий 2023 йилда ҳам давом этмоқда.'

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар