2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Оққўрғон тажрибаси Арнасойда қўл келди

Жиззах вилоятининг Арнасой туманида Тошкент вилояти Оққўрғон туманида жорий қилинган тажриба асосида республика ишчи гуруҳи аъзолари аҳолини ўйлантириб келаётган муаммо ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни маҳаллалар кесимида “хонадонбай” ўрганаётгани ва имкон қадар жойида ҳал этаётгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Якунланган ҳафта давомида 18 та вазирлик ва идоралар, вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ишчи гуруҳлари ва тезкор штаблар тузилиб, туманнинг 13 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги барча – 6 минг 830 та хонадон шароити билан танишиб чиқилди.

Шу ўринда ҳудудда аниқланган муаммоларни ҳал этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, туман аҳолиси талабидан келиб чиққан ҳолда 59,4 тонна қўшимча суюлтирилган газ етказилди. Тумандаги Бобур номли ва “Янгибўстон” маҳалла фуқаролар йиғинларида алоқа тармоқларини яхшилаш мақсадида “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси “Ўзмобайл” филиалининг база станцияларидаги носозликлар бартараф этилди.  

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 3 дона трансформатор, 58 та темир бетон устунлар ўрнатилди, 1,3 километр  тармоқ қайта тортилди. Шунингдек, 3-сектор ҳудудидаги “Олтин водий” МФЙ “Фаровон” кўчасига 63 кВа ли янги трансформатор пункти ўрнатилиб, 500 метр 10 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи ҳаво линияси тортилди.  

“Чўлқувар” маҳалласида 3,5 километр  ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бошланган эди, аммо ҳаво ҳарорати кескин совуб кетганлиги сабабли вақтинча тўхтатилди. “Бўстон” маҳалласида аҳоли томорқаларини суғориш учун эса 1,5 километрлик ички ирригация тизими янгидан қурилди.

Уйма-уй юриш натижасида 12 та маҳалла аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилиб, 514 нафар эҳтиёжманд фуқаро бепул дори-дармон, 12 нафар фуқаро ногиронлик аравачаси ва бошқа реабилитация воситалари билан таъминланди.  

Жумладан, Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик вазирлиги томонидан “Бўстон” МФЙда яшовчи Динара Худайназаровага электр юритмали ногиронлик аравачаси тақдим этилди. Шу ўринда, Динара ногирон бўлиши қарамасдан, ўтган 2022 йилда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига грант ассосида ўқишга кириб, ҳозирда ушбу олийгоҳда таҳсил олаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим.

Аҳолини тадбиркорликка йўналтириш масалалари ҳам ишчи гуруҳ эътиборидан четда қолмади. Жумладан, “Арнасой голд тех” МЧЖга “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” рўйхатидан жой олган арнасойлик 100 нафар йигит-қиз ишга жойлаштирилди.

Бундан ташқари, яна 43 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланиб, 5 нафар ишсиз фуқаро доимий ишга, 37 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишига жойлаштирилди. Жамоат ишлари жамғармасидан 39 миллион 300 минг сўм маблағ молиялаштирилди.

Туман аҳолисини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 121 нафар фуқарога 337 миллион  сўм субсидия маблағларига 3 турдаги асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари олиб берилди. Шунингдек, 165 нафар фуқарога 1 миллиард  сўм субсидия асосида асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари билан таъминлаш бўйича ҳоким ёрдамчилари тавсияси тақдим этилди.

Тижорат банклари томонидан 225 тадбиркорлик субъекти ва аҳоли вакилларига 4 миллиард 300 миллион сўм кредит,  жумладан, 191 нафар фуқарога 3 миллиард 100 миллион сўм микро-қарз, таълим кредити, истеъмол ва ипотека кредитлари ажратилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Аёллар дафтари” рўйхатидаги 106 нафар хотин-қизга 404 миллион 700 минг сўмлик ёрдам кўрсатилди. Шу жумладан, 34 нафарига уй-жой таъмири учун қурилиш моллари (174 миллион 700 минг сўм), 20 нафарига реабилитация воситалари (28 миллион  сўм) етказиб берилди, 4 нафар фуқарога жарроҳлик операцияси учун 58 миллион  сўм ажратилди.

“Ёшлар дафтари” рўйхатидаги 77 нафар ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида 129 миллион 700 минг сўмлик ёрдам кўрсатилди. Олий таълимда ўқиётган 20 нафар эҳтиёжманд оила фарзандларига контракт тўловлари (37 миллион 400 минг сўм), 32 нафар оила фарзандларига моддий ёрдам (31 миллион 400 минг сўм), 18 нафар ёшга даволаниш учун маблағ (24 миллион 300 минг сўм) ажратилди.

Шунингдек,  вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Тошпўлатов ҳудудда  ўрганиш давомида  қишлоқдаги йўл таъмири, электр симёғочларни алмаштириш, кам таъминланган, оғир шароитда яшовчи фуқаролар хонадонларини таъмирлаш, ижтимоий объектлардаги ҳолатлар  каби масалаларга алоҳида эътибор қаратди.

Жумладан, ишчи гуруҳ аъзолари, Жиззах вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи 4-сектор раҳбари бошчилигида ҳудуддаги “Бахтли” ва “Бўстон” МФЙларда аҳоли хонадонларида бўлиб, уларнинг муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, ҳудуддаги “Бўстон” МФЙда 7 нафар ижтимоий кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси маъсул ходимлари томонидан эса 2-сектор ҳудуди, “Янгибўстон” МФЙда яшовчи спортнинг каратэ тури бўйича ёш спортчилар, бир неча бор Ўзбекистон чемпионлари бўлган Шоҳиста Асқарова ҳамда Дилнура Шириноваларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга қимматбаҳо совғалар топширилди.  

Прокуратура мутасаддилари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи аъзолари 2-секторда уйма-уй кириш орқали аҳоли муаммоларини ўрганиб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, молия муассасалари кўмагида “Чинобод” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Бўстон” кўчасида яшовчи Машраб Исроиловга сигир бузоғи билан берилган бўлса,  “Чинобод” МФЙ ҳудудидаги “Бўстон” кўчасида яшовчи Одина Исоқованинг уй-жойи пол қисми таъмирлаб берилди. Шунингдек, ушбу маҳаллалардаги ижтимоий кам таъминланган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Тумандаги “Гулбаҳор” маҳалласидаги Оқтўти Ақмирзаеванинг яшаш шароити жуда оғир ва совуқдан талофат кўраётганлиги маълум бўлди. Барча зарур уй-рўзғор буюмлари, маиший техника воситалари, кўрпа тўшак ҳамда озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар билан унга ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсиясининг 2023 йил 7 январдаги топшириғига асосан тумандаги барча умумтаълим ҳамда “Баркамол авлод” болалар мактабларининг қиш мавсумига тайёргарлиги, улардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича фаолияти ўрганилди ҳамда мавжуд муоммолар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, умумтаълим мактабларида узоқ йиллар давомида фаолият юритган фахрий устозлар ҳолидан хабар олиниб, уларга эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, тумандаги 18-сонли умумтаълим мактабига 15 кВ қувватга эга 133 миллион сўмлик қуёш панели, 3-сектордаги 8- ва 20-сонли умумтаълим мактабларига 5 миллион 300 минг сўмлик китоблар жамланмаси ҳамда 22-сонли умумтаълим мактабига 2 миллион сўмлик спорт анжомлари тақдим этилди.

Жиззах вилоятининг Арнасой туманида аҳоли билан мулоқотнинг янгича тизими доирасидаги ўрганишлар якунига етмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар