Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида аҳолидан уйма-уй хабар олиш мақсадида “Меҳр ҳаракати” карвони ташкил этилди.
Ўзганинг ёрдамига муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қийин кунида уларга кўмакчи бўлиш мақсадида бошланган “Меҳр ҳаракати” Оролбўйининг барча жойларида давом этмоқда.
Халқимизга хос бағрикенгликнинг ифодаси бўлган ушбу ҳаракат негизида ижтимоий ёрдамга муҳтож, боқувчисидан айрилган ёки ёрдам бериш зарурати бор оилалардан хабар олиниб, совуқ кунларни талафотсиз ўтказиб олишига кўмаклашилмоқда. Жумладан, ёлғиз қариялар, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилаларга иссиқ кийим, озиқ-овқат тарқатиш пунктларини ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабай Таджиев тумандаги “Уллибоғ” овулида жойлашган аҳолига суюлтирилган газ баллонлари, кўмир тарқатиш шохобчаси фаолияти билан танишиб, кўмир ва газ баллонларини узлуксиз етказиб бериш борасида кўрсатма берди.
“Меҳр ҳаракати” тамойили асосида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ва ҳомийлар ҳисобидан 427 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага 30 тонна кўмир, 129 та суюлтирилган газ баллони, озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Ҳомийлар ҳисобидан “Кўкча”, “Пахтаобод”, “Янбошқалъа” ва “Қумбосган” овулларидаги ёрдамга муҳтож 48 оилага 28 та газ плитаси, 28 та иситиш печкаси, 7 турдаги 327 дона иссиқ кийим-кечак тарқатилди. Шунингдек, якка тартибда уйда таълим олаётган 12 нафар ўқувчининг ҳолидан хабар олиниб, уларга ўқув қуроллари, бадиий адабиётлар, ўқув партаси ва ўқув тахтаси берилди. Шу каби, соғлигида муаммоси бўлган 51 нафар фуқаронинг 36 нафарига амбулатор шароитда даволаниш учун 22 турдаги дори воситаси берилиб, 4 нафари касалхонага ётқизилди, 7 нафарига ордер, ногиронликни белгилаш ва бошқа зарур тиббий ёрдам кўрсатилди.
Туманда меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, 41 нафар ишсиз фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. “Меҳр ҳаракати” доирасида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди қошидаги "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан 510 оилага озиқ-овқат маҳсулоти етказиб берилади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |