Андижон вилояти ҳарбий прокуратураси томонидан Асака туманида сайёр қабул ўтказилди.
Андижон вилояти ҳарбий прокурори, адлия полковниги Абдумалик Абдусамадов раҳбарлигида ташкил этилган сайёр қабулда аҳоли, хусусан, ҳарбийлар ва оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг мурожаатларини эшитиш, мавжуд муаммоларини бартараф этишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.
Сайёр қабул давомида ёшлар, аёллар, Қуролли Кучлар хизматчилари ҳамда оила аъзоларининг турли масалалар бўйича мурожаатлари эшитилди.
Мурожаатларнинг 6 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинди, маълум вақт талаб этадиган 3 та мурожаатни ўрганиш ва ҳал этиш мутасадди ташкилотлар раҳбарларига юкланиб, ижроси назоратга олинди. Бир неча мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сайёр қабул доирасида вилоят ҳарбий прокурори туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари билан мулоқот ўтказди. Мулоқотда ҳарбий хизматчиларнинг, хусусан, фавқулодда вазиятлар бошқармаси тизими ходимларининг ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаатлари ҳимояси, соҳада қонун устуворлигини таъминлаш, бу борадаги муҳим вазифалар хусусида атрофлича сўз юритилди.
Сайёр қабул ва мулоқот иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга вилоят ҳарбий прокуратураси мутасаддиларидан батафсил жавоб олди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |