Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Шаҳрисабз давлат педагогика институтига бориб, институтда талабалар илм олиши учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Сўнг вилоят раҳбари институтга қарашли 1-сонли талабалар турар жойида бўлиб, талабаларнинг дам олиши, бўш вақтларини унумли ўтказиши мумкин бўлган қулайликларни кўздан кечирди. Иссиқлик тизими билан қизиқди. Талабаларнинг таклиф ва муаммолари тингланди.
Таъкидлаш лозимки, Шаҳрисабз давлат педагогика институтида айни пайтда 7014 нафар талаба, шундан 3909 нафари кундузги таълим шаклида таҳсил олмоқда. Уларга 202 нафар педагог, 25 нафар фан номзоди ва 5 нафар фан доктори сабоқ бериб келмоқда. Замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланган IT маркази, электрон кутубхона, маданий ҳордиқ олиш учун театр студияси талабалар ихтиёрида.
Институтда иккита талабалар турар жойи бўлиб, унда 315 нафар талаба истиқомат қилади. Бу эса кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг 18 фоизини ташкил қилади.
Бугунги кунда институтда энергия ресурсларини тежаш ва улардан унумли фойдаланиш мақсадида кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, институтда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш мақсадида қуввати 100 киловатт соат бўлган қуёш фото электростанцияси, 25 та қуёш ташқи ёритиш чироқлари, 4 та 300 метр ҳажмдаги қуёш сув иситиш қурилмаси ўрнатилди. Институт бир йилда сарфлайдиган электр-энергияси 360 минг киловатт бўлиб қуёш панеллари ўрнатилиши натижасида 1 йилда 250 минг киловатт электр-энергияси тежалишига эришилади. Жорий йилда яна 50 киловатт соат қувватга эга қуёш фото электростанцияси ва 40 та қуёш ёриткич чироқлари харид қилиш мўлжалланмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |