Орол денгизининг суви қуриган тубида “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш, шу орқали ҳудудда мавжуд экологик вазиятни соғломлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли ҳаётига салбий таъсирни янада юмшатиш борасида “Денгиз чекинса ҳам, инсон чекинмайди” шиори остидаги жорий йилги ишларга старт берилди.
2023 йилги саксовул экиш мавсумининг бошланиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари мутасаддилари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар, экологлар ва ўрмончилар иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Орол денгизининг суви қуриган тубида "яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш, Оролбўйи минтақасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Орол денгизининг қуриган тубида 1,7 миллион гектар майдонда саксовул, черкез, қандим каби шўрга ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликлардан иборат яшил қопламалар барпо этилди.
Ушбу ишларни тизимли давом эттириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январдаги “Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйи ҳудудларида “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорларини барпо этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида кенг кўламли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Жумладан, 2022 йилда 107 минг гектар майдонда саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан “яшил қопламалар” барпо этилди. Жами 590 тоннадан зиёд чўл ўсимликларининг уруғи жамғарилди. 100 гектар саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан ниҳолхоналар ташкил этилди. Мазкур ишларни бажариш учун 635 нафар ишчи-ходим, 250 дона юқори унумли трактор ва 2 дона кичик авиация (АН-2) жалб этилди. Эътиборлиси, барпо этилган “яшил қопламалар” соҳа олимлари томонидан доимий мониторинг қилиниб, чўл ўсимликларининг кўкариши бўйича яхши натижаларга эришилмоқда.
2023 йилда 100 минг гектар майдонда ҳимоя ўрмонзорлари ҳисобланувчи “яшил қопламалар” барпо этиш режалаштирилган. Бунинг учун жами 420 тонна саксовул, қандим, қорабуроқ каби чўл ўсимликларининг уруғи жамғарилади. 100 гектар майдонда саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан ниҳолхоналар ташкил этилади. Зарур миқдордаги техника ва механизмлар, мутахассис ва ишчи-ходимлар ўрмон мелиоратив тадбирларини амалга ошириш учун жалб этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев иштирок этган тадбирда хайрли ишда қатнашаётган бир гуруҳ ходимлар рағбатлантирилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |