Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Қўрғонча маҳалласидаги томорқа ерларда етиштирилган деҳқончилик ва зироатчилик маҳсулотлари нафақат ўзимиз, балки қўшни давлатлар бозорларида ҳам харидоргир бўлган.
Кейинги йилларда томорқа ерларни суғоришда юзага келган муаммолар миришкорларнинг ишига ҳам салбий таъсир кўрсатди.
Мазкур муаммони бартараф этиш, қишлоқда яна томорқачиликни кенг ривожлантириш мақсадида айни кунларда маҳалла ўрамида эзгу лойиҳа амалга оширилмоқда. Аҳоли вакилларининг таклифлари, давлатимиз раҳбарининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори асосида қишлоқдаги аҳоли хонадонлари томорқасини Катта Фарғона каналидан суғориш учун алоҳида тармоқ тортилмоқда. Қиймати 2 миллиард 236 миллион сўм бўлган ушбу лойиҳа доирасида айни кунда Катта Фарғона каналидан маҳаллагача 2 минг 160 метр масофада сув тармоғи тортилмоқда. Каналдан сув олиш учун алоҳида сув иншооти қурилиб, сув насоси ва трансформатор пункти ҳам ўрнатилади.
Маҳалланинг мақбул жойида сув тақсимлаш маскани ташкил этилади. Сув ўтказиш қобилияти 35 м3/секундни ташкил этувчи ушбу тармоқни қурилиш ишлари “Бешариқ махсус сув пудрат” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилмоқда. Қурилиш ишлари шу йилнинг март ойи охирида якунланади.
– Давлатимиз раҳбарининг қарори қишлоғимиздаги 30 йиллик муаммога ечим бўлди, – дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳабибулло Маматқулов. – Маҳалла аҳли хайрли ташаббусдан жуда мамнун, нуронийларимиз эса дуода. Насиб, лойиҳа тўлиқ якунига етгач 570 дан ортиқ аҳоли хонадонлари ўз томорқасидан самарали фойдаланиши мумкин. Аҳолимиз етиштирадиган сабзавот ва полиз экинларини айни маҳаллани ўзида бир жойда сотадиган махсус маскан ярмарка ташкил этишни режалаштирганмиз.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |