Шароф Рашидов туманида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев оммавий қабул ўтказди.
Тадбирда Жиззах вилоятидаги Президент Халқ қабулхонаси мудири, сектор раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва фуқаролар иштирок этди.
Вилоят ҳокими Эргаш Салиев фуқаролардан келиб тушаётган ҳар бир мурожаат доимий эътиборда ва назоратда эканлигини таъкидлаб, туманда амалга оширилган қурилиш – ободонлаштириш ишлари бўйича маълумот берди ва 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишларга алоҳида тўхталди.
Ўтган 2022 йилда Шароф Рашидов туманида улкан қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. 3 та дастур доирасида жами 110 миллиард сўмлик қурилиш–таъмирлаш ишлари бажарилди. Жумладан, 2022 йил 22 январдаги Инвестиция дастурига асосан 19 та объектда 65 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, 13 та объект фойдаланишга топширилди.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида “Хайробод”, “Каттақишлоқ” ва “Олмачи” маҳалла фуқаролар йиғинларига барча манбалар ҳисобидан 32 миллиард 500 миллион сўмлик ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, “Ташаббусли бюджет” доирасида туман 24 та таклифда ғолиб деб топилди ва ушбу объектларни таъмирлаш учун 23 миллиард 700 миллион сўм маблағ ажратилди.
Қишлоқ ва маҳаллаларда ичимлик сув, электр энергияси, ички йўллар ва бошқа инфратузилма объектлари билан боғлиқ долзарб масалаларни ҳал этиш мақсадида туманга барча манбалар ҳисобидан 12 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратилиб, белгиланган ишлар тўлалигича амалга оширилди.
Ўз навбатида, давлатимиз раҳбарининг 10 февраль куни вилоятга ташрифида берилган топшириқ ва вазифаларга асосан инфратузилма билан боғлиқ муаммолар, ички йўллар, ичимлик ва оқова сув, электр энергияси ва газ таъминоти, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кўп қаватли уй-жойларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича республика ишчи гуруҳи ҳудудларда ўрганиш ўтказмоқда.
Тадбирда жорий 2023 йилда 3 та давлат дастури доирасида жами 129 миллиард 700 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилганлиги таъкидланди. Жумладан, Инвестиция дастурига асосан 14 та объект учун 64 миллиард 600 миллион сўм маблағ ажратилган. Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига асосан тумандаги 30 та объект учун 65 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.
Шароф Рашидов тумани аҳолиси учун ўтказилган оммавий қабулда мурожаатларни тегишлилигича ўрганиб чиқиш ва белгиланган тартибда ечимини топиш мақсадида 13 та гуруҳ ташкил этилиб, вилоят ҳокими ҳар битта гуруҳ ишида қатнашди. 112 нафар фуқародан 84 та масаладан иборат мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар тегишли ташкилотлар раҳбарларига топширилиб, ижроси назоратга олинди.
Бундан ташқари, туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, фаоллар, депутатлар биргаликда тумандаги ҳар бир маҳалладаги мавжуд муаммоларни ўрганиши ва маълумотларни республика ишчи гуруҳига тақдим этиши юзасидан вазифалар белгиланди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |