2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ижтимоий бирдамлик ғояси илгари сурилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилаётган Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари фракция позициясини, муносабатини баён қилмоқда.

Фракциялар раҳбарлари қайд этганидек, янгиланаётган Конституцияда кўзда тутилаётган нормалар ҳар бир сиёсий партия дастурий вазифаларига ҳамоҳанг, электорат манфаатларига муносиб.  

—  Янгиланаётган Конституцияда "Ўзбекистон — ижтимоий давлат" деган конституциявий тамойил муҳрланаётгани ва давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ нормалар бир неча баробарга ошаётгани алоҳида эътиборга молик, — деди ЎзХДП фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов. — Лойиҳада ижтимоий бирдамлик ғояси илгари сурилмоқда. Қаердаки ижтимоий бирлик бўлса, ўша ерда фаровонлик, ривожланиш бўлади. Янгиланаётган Конституциянинг қатор меъёрларида камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш, пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий ёрдамлар миқдори энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилмоқда.  

Давлат зиммасига аҳоли ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг ҳаёт сифатини ошириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш чораларини кўриш мажбурияти юкланмоқда. Шунингдек, фуқаролар тиббий ёрдамнинг қонунда кафолатланган ҳажмини бепул олишга ҳақли эканлиги қатъий белгиланмоқда.  

Шунингдек, мажлисда бошқа фракциялар раҳбарлари ҳам сўзга чиқиб, ўз муносабатини билдириб, депутатларни янгиланаётган Конституция лойиҳасини қўллаб-қувватлашга чақирди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар