2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Янги Ўзбекистон тараққиётида янги даврга йўл очилмоқда

Конституциянинг янги таҳрири ижтимоий, демократик-ҳуқуқий ва чинакам халқпарвар давлатчилик асосларини яратаётганига етарли асослар бор.

Чунки унда аҳоли фаровонлигини ошириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада юксалтириш ва ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича пухта ва кенг миқёсли ҳуқуқий кафолатлар мустаҳкамланган. Бу ҳуқуқий асослар Янги Ўзбекистон тараққиётида янги даврни бошлаб беришига шубҳа йўқ.

Конституциявий ислоҳотлар жараёнида нафақат халқимизнинг, эксперт ва мутахассисларнинг таклифлари, балки халқаро ва хорижий давлатларнинг тажрибаси инобатга олингани учун ҳам Қомусимизнинг мукаммаллашишига хизмат қилган.

Ўзбекистон ижтимоий давлат, деб белгилангани жамиятимизда кечаётган жараёнлар билан чамбарчас боғлиқ. Бунда давлатнинг устувор сиёсати ижтимоий ҳимояланмаган ёки эҳтиёжманд қатламни қўллаб-қувватлашга, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий хизматлар ва жамиятдаги ижтимоий тенгсизликни юмшатишга қаратилади.

Айтиб ўтиш керакки, бу йўналишда мамлакатимизда салмоқли ишлар амалга оширилди. Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига амалий кўмак бериш бўйича ҳоким ёрдамчилари институти ташкил этилди. Бу йўналишда хизмат олиб борар экан, ҳоким ёрдамчилари ҳар бир хонадонга кириб борди.

Давлатобод тумани ҳоким ёрдамчиси сифатида ўзим ҳам оилаларнинг ижтимоий аҳволини ўрганиш асносида биринчи навбатда иш ўринлари яратишга ҳаракат қилдим. Кўп қаватли уйларнинг бўш ётган ертўлалари таъмирланиб, кичик тадбиркорлик марказларига айлантирилди. Натижада юзлаб ишсиз ёшлар, хотин-қизлар ўз кичик бизнесини очди. Бундай имкони бўлмаган оилаларга эса деҳқончилик, паррандачилик, чорвачилик қилишга кўмак кўрсатилди. 

Ҳоким ёрдамчилари институти янги бўлса-да, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга бевосита кўмак кўрсатишга бўлган сиёсатни маълум маънода оқлади.

Бундай саъй-ҳаракатлар эндиликда Конституцияда ўз ифодасини топаётгани эътиборга лойиқ. Давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига доир нормаларда камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор янги мажбуриятларни олиши белгиланган.

 Бундай халқчил конституциявий асослар эса келгусида ушбу йўналишдаги ишлар кўлами кенгайишига йўл очиши шубҳасиз.

Бундан ташқари, давлат ўз зиммасига ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалар объектлари ҳамда хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ишга жойлашиши, таълим олишига кўмаклашиш, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифалари ҳаёти сифатини ошириш бўйича  мажбуриятни олаётгани ҳам ижтимоий давлатга хосдир.

Бозор механизмлари янада ривожлантирилиб, хусусий мулк дахлсизлиги кафолатлари конституция асосида мустаҳкамланаётгани юқорида айтилган хайрли ишларнинг мантиқий давоми ва уларнинг ривожига бўлган катта рағбат ҳамда қонуний ҳимоядир.

Айтиб ўтилганидек, аҳолини ишсизликдан ҳимоялашнинг муҳим шарти – тадбиркорликни ривожлантириш, янгидан-янги бизнес субъектлари, шохобчаларни очишдир.

Бундай тузилмаларни очиш аслида қийин эмас, лекин уларнинг фаолиятини ривожлантириш учун ҳимоя жуда зарур. Шу маънода Конституцияда миллий иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш, мамлакатда инвестициявий муҳитни яхшилаш ҳамда мулк ҳимоясини янада кучайтириш соҳаларига эътибор қаратилиб, давлат томонидан бозор муносабатларини ривожлантириш, ҳалол рақобат учун шарт-шароит яратиш, хусусий мулк дахлсизлигини ҳимоя қилишни таъминлаш механизмлари белгилангани диққатга сазовор.

Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясида 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни 1,6 бараварга ва даромадни 4 минг АҚШ долларидан ошириш ҳамда “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига кириш вазифаси қўйилган. Таклиф этилаётган нормалар ушбу марраларга эришиш ва иқтисодиёт тармоқларида барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлашга хизмат қилади.

Мулк дахлсизлиги ва у билан боғлиқ ҳуқуқларнинг таъминланиши давлат томонидан ҳимояланиши, мулкий ҳуқуқларни чеклаш фақат суд қарори асосида бўлиши, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланмоқда.

Бу эса, иқтисодиёт барқарор ўсиши, фаровон ҳаётимиз таянчи ҳисобланган тадбиркор ва ишбилармонларнинг эркин фаолияти учун мустаҳкам ҳуқуқий кафолат яратади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар