Олий суд раиси ўринбосари Ҳ. Тўрахўжаев бошчилигида Фарғона вилоятининг Қўштепа ва Риштон туманларида сайёр қабул ташкил этилди. Унда жисмоний ва юридик шахсларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига доир мурожаатлари ўрганилди.
Айтиш жоиз, фуқароларнинг судларга бўлган ишончини мустаҳкамлашда жойларда ташкил этиладиган қабулларнинг ўрни беқиёс. Зотан, бундай учрашувлар фуқароларнинг эшикма-эшик сарсон бўлишининг олдини олишга, муаммоларни имкон қадар тезкор ҳал этишга хизмат қилиши баробарида мурожаатчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган 2023-2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастурида ҳам юқоридаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, пировард мақсад адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига ишончини мустаҳкамлашдан иборат.
Сайёр қабулда 79 нафар фуқаронинг жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича мурожаатлари кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг 33 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 15 та мурожаат юзасидан аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилинди. 18 та мурожаат жойида ўз ечимини топган бўлса, 13 та миннатдорчилик хати қабул қилинди.
Шунингдек, сайёр қабул доирасида ўтказилган сайёр суд мажлисларида содир қилган жиноий қилмиши учун суд ҳукми билан жазони ўтаётган 20 нафар фуқаро қилмишидан пушаймонлиги, тегишли хулоса чиқарганлиги, тузалиш йўлига қатъий ўтганлигини муносабати билан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан иш ҳақи, алимент ундириш бўйича мурожаатлар ўрганиб чиқилиб, суд буйруқлари чиқарилди ва ижрога қаратилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |