2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳоким ёрдамчиси: “Олмазор тумани ҳокимига дублёрлик фаолиятини ўтаяпман”

Салоҳиятли кадрлар резервига номзодлар фақат маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари орасидан танлаб олиниши белгиланган.

– Менга катта ишонч билдирилиб, Миллий захирага қабул қилиндим, – дейди Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги “Боғибўстон”  МФЙ ҳоким ёрдамчиси Сардор Қодиров. Савоб иш қилиш, ўзимдан яхши амаллар қолдириш, Президентнинг бизга билдирилган ишончига хиёнат қилмаслик каби  қатъий амал қиладиган қадриятларим бор. Мен фаолият олиб бораётган маҳаллада 4 минг нафар аҳоли бор. Ўтган 2022 йилда мурожаатлар асосида 8 та оилага имтиёзли кредитлар ҳамда 6 та оилага субсидия ажратилди.  

Ҳоким ёрдамчиси лавозимини жорий этишдан мақсад ҳам асосан халқни ичига кириб, уларнинг дарду-ташвишларига қулоқ тутиш, аҳоли муаммоларини ўрганиб, бартараф этишдан иборат. Ҳоким ёрдамчиси бўлиб иш бошлаган илк кунларимда биринчи мурожаатчининг аризаси билан танишиб чиққан ондаёқ, бу лавозим масъулиятини ҳис этганман.  

Бошида, албатта қийинчиликлар бўлди. Юнусобод туманида 64 нафар ҳоким ёрдамчиси бўлиб, биз ҳар бир ишда, ҳар қандай мавжуд муаммоларни ўрганишда ҳамжиҳатликда иш бошладик. Илк мурожаатни ҳал этиш учун 3 кун керак бўлган. Мана шу 3 кун ичида мурожаатчига тегишли миқдордаги кредит ажратилишида кўмак берилган. Вазифам ортидан биринчи дуони олган шу кун мени жуда қувонтирган, куч берган.  

Ёш, умидли мутахассис сифатида Салоҳиятли кадрлар резервига қабул қилиндим. Менга йўналиш берилиб, Олмазор тумани инвестиция бўлимига юборишди. У ерда тадбиркорлар билан ишлаш бўйича керакли йўналишларни ўрганиб чиқдик. Ҳозирги кунда Олмазор тумани ҳокимига дублёрлик фаолиятини ўтамоқдаман. Ўрганаётганларим келгусида керакли натижаларни беришига ишонаман.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар