Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг давомийлигини таъминлашда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилади, ҳар бир янги норма, авваламбор, инсон ва унинг ҳуқуқларини кафолатлашга қаратилган.
Хусусан, янгиланаётган Конституцияда инсон ҳуқуқлари борасидаги нормалар қарийб уч бараварга кўпаймоқда.
Булар қуйидагилар:
–инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли;
–инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиз;
–инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади;
–ҳеч кимга унинг розилигисиз мажбурият юклатилиши мумкин эмас;
–инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши керак;
–ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига эга;
–ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга;
–ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.
–ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
– шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |