2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сектор раҳбари узоқ овул аҳолиси муаммоларини ўрганди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Миржамол Миралимов вилоятнинг 3-сектор ҳудудига қарашли Ғиждувон туманининг “Оғитма” овули аҳолиси муаммоларини ўрганди.

“Оғитма” овули Ғиждувон тумани “Кўкча” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли чўл ҳудудида жойлашган. Мазкур аҳоли пункти вилоят марказидан 220 километр, Ғиждувон туманидан 160 километр узоқликда жойлашган энг олис, чўл ҳудудларидан бири ҳисобланади.
“Оғитма” овулида 77 та хонадон ва 300 га яқин аҳоли истиқомат қилади. Овулда бўлган вилоят 3-сектор раҳбари “фуқаробай” тизими асосида ҳар бир хонадонда бўлиб аҳоли муаммоларини жойида ўрганди.

Бошқарма бошлиғи маҳалла биносида “бешлик” вакиллари билан бўлган суҳбат давомида аҳолидан келиб тушаётган ҳар бир мурожаатни тегишли тартибда кўриб чиқиш, унга ечим топиш юзасидан ўз тавсияларини берди. Вилоят 3-сектор раҳбари “Оғитма” овулида жойлашган ижтимоий обектлар, мактабгача таълим ташкилоти, 38-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳамда тиббиёт масканида яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Жараёнда ёшларнинг таълим тарбия олиши, овул аҳлининг саломатлигини таъминлаш борасида мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди. Овулдаги ёшларнинг таълим олишларида зарур бўладиган ўқув қуроллари, спорт анжомлари тақдим этилди. Шунингдек, овул ёшларига таълим бериш ўз жонбозлиги ҳамда меҳнати билан ўрнак бўлаётган бир гуруҳ мактаб ўқитувчиларига эсдалик совғалари топширилди.Аҳолини арзон ҳамда сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ҳам ташкил қилинди.

Муборак Рамазон ойини миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизга мос ва ҳамоҳанг тарзда ўтказиш, халқимизга хос меҳр-оқибат, саховат амалларига алоҳида эътибор бериш, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни кенг тарғиб этиш анъана тусига кирган. “Оғитма” маҳалласи аҳолиси учун ёзилган ифторлик дастурхонида ҳам мана шу эзгу амаллар яна бир бор намоён бўлди.

Унда ўтганлар хотирасига Қуръон тиловат қилинди. Ифторликда иштирок этган рўзадорлар юртимизга тинчлик-осойишталик, деҳқонларимиз етиштираётган маҳсулотлар ҳосилига барака тилаб, дуо қилишди.

Бухоро вилояти 3-сектор раҳбарининг ҳудудлар бўйлаб ўрганишлари давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар