2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Тим ТОРЛОТ: Ўзбекистон сўнгги олти йилда жуда катта ютуқларга эришди

Маълумки, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — ЎзА мунтазам равишда мамлакатимиздаги элчихоналар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан суҳбатлар уюштириб боради. Лойиҳамизнинг навбатдаги меҳмони – Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тим Торлот.

— Жаноб Элчи, кўплаб давлатларда фаолият юритгансиз. Ўзингиз ишлаган юртлардан Ўзбекистон қайси жиҳатлари билан фарқли ва сиз учун эътиборли?

— Касбимизнинг ўзига хос томонларидан бири шундаки, ҳар гал бошқа мамлакатга кўчиб ўтганимизда маданияти, сиёсий тизими, тили, тарихи турлича юртларга тўғри келамиз. Шу маънода Ўзбекистон ҳам мен учун дунёнинг мутлақо янги бир бўлагидир. Илгари Осиёда ишламаганман. Ҳозир мен учун энг аҳамиятлиси, жуда тез ўзгариб бораётган давлатни кузатиш. Мустақилликка эришган давлат сифатида ҳам, Президент Мирзиёев ислоҳотларининг дастлабки натижаларига гувоҳ бўлиш жуда мароқли.

Ўзбекистонни ўзим учун кашф қилиш жуда ажойиб ҳиссиётларни бахш этади. Бу заминнинг гўзал табиати, тоғ, кўл, дарёлари ҳар қандай кишини ром қилади. Ипак йўлидаги диққатга сазовор жойларнинг ажойиб архитектураси, маданий мероснинг бетакрорлиги яна бир ўзига хос жиҳат. Айниқса, миллий мусиқа, рақс санъатини, тўқимачилик, кулолчилик, ўймакорлик анъаналарини яхши кўриб қолдим.

— Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида қандай фикрдасиз?

— Ислоҳот ҳар қандай жамият учун ниҳоятда зарур. Трансформатив технологиялар дунёни жуда тез ўзгартирмоқда. Айнижараён ёшлардан доимий равишда янгиликка кўникиб боришни талаб қилади. Бу, ўз навбатида, таълим, ҳукумат ва бизнес тизимига ўзгариш киритишни тақозо этади. Ўзгаришлар бутун дунёни, барча соҳаларниқамраб олмоқда, лекин таълим тизимини ислоҳ қилиш ҳаммасидан муҳим. Менимча, ёшларни ХХI аср қийинчилиги, талабига мослаштириш Ўзбекистон учун энг муҳим вазифалардан бири.

Қайд этиш керак, мамлакатингизда олиб борилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳот ҳаётий аҳамиятга эга. Давлатнинг бизнесдаги иштирокини қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш, бизнесда, хусусий секторда ишлаши мумкин бўлган миллионлаб ўзбекистонликлар малакасини ошириш, иқтисодиётнинг кичик ва ўрта секторини ривожлантириш – ижобий ҳолатлар. Шу билан бирга ҳали кўп корхоналарга давлат эгалик қиляпти ва бу мамлакатнинг узоқ муддатли манфаатига мос келмайди.

Ўйлайманки, ҳукумат хотин-қизларнинг меҳнат қилиш, таълим олиш ва бошқа ижтимоий имкониятларини кенгайтириш, аҳолинининг 50 фоизи истеъдоди ва кўникмасини ишга солиш учун амалга ошираётган ишлар жуда муҳим. Шунинг ўзи улкан ўзгаришларга олиб келади. Ўзбекистонинг мамлакат сифатида ўзига ишончи кучли. Энг муҳими,оммавий ахборот воситалари фаолияти эркинлашиб, очиқ тус олмоқда. Буларнинг бари барқарор Ўзбекистонни яратадиган муҳим босқичлар.

— Маданий-гуманитар соҳадаги Ўзбекистон– Британия муносабати, жумладан, таълим йўналишидаги ҳамкорлик мавзусига ҳам тўхталсак. Биламиз, элчихона томонидан яхши бир лойиҳа – “Chevining” дастури йўлга қўйилган. Мазкур грантни қўлга киритаётган талабалар қайси мезон орқали сараланади?

— Тўғри, “Chevining” ҳақида гапириш мен учун ёқимли ва бу дастур билан фахрланаман. Бинобарин, Британия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналиши сифатида, таълим соҳасига оид лойиҳаларимиз бисёр. Ўзбекистонлик ҳамкасблари билан алоқа ўрнатишга интилаётган Қироллик таълим муассасалари, хусусан, олий ўқув юртлари сони ортиб бормоқда. Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ҳақида ҳамма билади. Умуман, ҳозир 20-30 га яқин Британия университети мамлакатингиз билан шериклик қиляпти. Ва бу кўрсаткич мудом ўсиб боради.

“Chevining” — энг нуфузли стипендия дастуримиз. Биз янада кўпроқ ўзбек талабаларни Буюк Британияга ўқишга юбориш истагидамиз. Ҳақиқий етакчилик қобилиятини намойиш этиш, юқори чўққига кўтарилиш ишончига, Қиролликнинг энг яхши университетларидан бирида магистрлик даражасини муваффақиятли битириш учун зарур салоҳиятга эга бўлиш ушбу стипендиянинг танлов мезони этиб белгиланган. Шубҳасиз, инглиз тилини яхши билиш ҳам мажбурий,чунки Британияга келгач, талаба юқори академик курсдан ўтиши шарт. Мазкур грант орқали магистратуранинг мавжуд барча йўналишида таҳсил олиш мумкин. Масалан, ижтимоий фанлар, сиёсатшунослик, бизнес, соғлиқни сақлаш, иқлим масаласи – фарқи йўқ. Фақат, бизга етакчилик салоҳияти кучли, инглиз тилини яхши ўзлаштирган ва Буюк Британияда ўқиш учун ҳақиқий мотивация кўрсата оладиган ёшлар керак.

— Бирлашган қироллик, хусусан, элчихона томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар йўналиши қандай белгиланади? Келгусида грант ажратиш орқали яна қайси соҳаларни ривожлантиришга ҳисса қўшиш мумкин, деб ўйлайсиз?

— Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳаларни молиялаштиришнинг уч асосий манбаси мавжуд. “Иқтисодий ривожланиш учун самарали бошқарув” деб номланган асосий лойиҳамиз давлат сиёсатида халқ билан яқиндан ишлаш тизимининг моҳиятини назарда тутади. Ушбу дастурдаги дастлабки лойиҳаларимизни меҳнат бозори ислоҳоти, давлат корхоналарини бошқариш, давлат хариди, яшил иқтисодиёт, режалаштириш ва солиқ тизими сингари олти асосий йўналишда амалга оширишга киришдик.

Ўзбекистон ҳукумати билан келишилган ҳолда танланган ушбу йўналишларни амалга ошириш бўйича ҳамкоримиз Жаҳон Банки ҳисобланади. Ўйлашимча, саъй-ҳаракатимиз самараберяпти. Ҳозир кейинги босқичга ўтиш жараёнидамиз. Шунингдек, ҳамкорлар билан бирга яна қайси йўналишда иш бошлаш ҳақида ҳам ўйлаяпмиз.

Хусусан, савдо муносабати ва бизнес-алоқа соҳасида бир қатор лойиҳаларимиз бор. Масалан, “City UK” билан ҳамкорликда Тошкент халқаро молия марказини яратиш бўйича муайян ишларни амалга оширдик. Қолаверса, ҳозир давом этаётган жараён – Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишида қўллаб-қувватлаш чораларини кўряпмиз. Бизнесни ривожлантиришнинг бошқа йўналишларини қўллаб-қувватлаш имкони ҳам мавжуд. Масалан, ўзбекистонлик тадбиркорларга тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги товар ва маҳсулотларини Британияга экспорт қилишда кўмаклашамиз. Бунда ривожланаётган мамлакатлар учун мўлжалланган савдо схемамиздан фойдаланган ҳолда, ЮСАИД билан ҳамкорликда бир дастурни бошладик. Аҳамиятлиси, иқлим ўзгариши бўйича, айниқса, ёшлар билан ишлаш, яъни ёшларга иқлим ўзгаришини тушунишга ёрдам бериш ва ўз жамиятида иқлим ўзгариши оқибатининг олдини олишга қаратилган лойиҳалар йўлгақўйилган. Шу билан бирга гендер зўравонликка қарши курашиш ва аёллар имкониятини кенгайтириш бўйича иш олиб бориляпти.

Шу ўринда айтиш керак, аввал биз сўз эркинлиги, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, мустақил журналистлар, қолаверса, ислоҳот ва ўзгаришларни халққа етказиш учун давлат муассасалари билан ишлаш борасида ҳам муайян ишлар қилганмиз. Шунингдек, биргаликда Британия модели асосида фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатувчи “Мадад” ННТ фаолиятини изга туширдик. Ҳозир ҳам “Мадад”га маблағ ажратиб турибмиз.

— Яқинда Британия Бош вазири Риши Сунак мамлакатнинг ташқи ёрдамга сарфланадиган харажати қисқариши ҳақида гапирди. Бу Ўзбекистондаги лойиҳаларга ҳам таъсир кўрсатадими?

— Менимча, бу ҳолатнинг сабаби аниқ. Биз ялпи миллий даромаднинг 0,7 фоизини хориждаги ҳамкорларимиз тараққиёти йўлида ажратиш мажбуриятини олган эдик. Бу борада Буюк Британия 2021 йил дунёда тўртинчи ўринда эди. Афсуски, CОVID-19 пандемияси барча давлатлар иқтисодиётни мураккаб вазиятга туширди. Натижада ҳукумат айни йўналишдаги харажатни вақтинча 0,5 фоиз камайтиришга қарор қилди. Бу нафақат Ўзбекистон, балки бошқа юртлардаги аҳволга ҳам сезиларли таъсир кўрсатди. Ҳукуматнингкелажакда бу рақамни 0,7 фоизга кўтариш режаси бор, аммо бунинг учун қанча вақт керак, ноаниқ.

— Мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари фаолияти ҳақида қандай фикрдасиз? Қайси нашр ёки интернет сайтларини кузатасиз? Умуман, биздаги сўз эркинлигини қандай баҳолаган бўлардингиз?

— Ўзбекистонда сўз ва оммавий ахборот воситалари эркинлиги соҳасида ривожланиш бор, деб ўйлайман. Агар олти йил аввалги ҳолат, муҳит билан солиштирилса, мамлакат борасида сезиларли ютуқларга эришганига гувоҳ бўлиш мумкин. Шу давр мобайнида кўплаб мустақил, онлайн оммавий ахборот воситалари юзага чиқди. Илгари мавжуд бўлмаган – одамлар, хусусан, ёшларнинг бир-бири билан ижтимоий тармоқ орқали мулоқот қилиши, суҳбатлашиши, янгилик ва фикралмашиши учун бутун бир блог макони пайдо бўлди. Тўғри, бунинг салбий оқибати ҳам бор. Масалан, баъзида зиддият келиб чиқади ёкибирор субъектив фикр тарқалиб кетади. Барибир, эркин ОАВ замонавий жамиятнинг ажралмас бир қисми.

Ўйлайманки, Ўзбекистон сўз эркинлиги борасида анча ривожланди.Шу билан бирга ҳали ОАВнинг тўлиқ эркинлиги ҳақида гапиришга эрта. Ҳануз сезиларли даражада ўз-ўзини цензура қилиш, ОАВ устидан назорат ҳолатлари мавжуд, Журналист учун ёзиш қийин бўлган муаммолар ҳам учрайди. Қувонарлиси, журналистика стандарти аста-секин шаклланмоқда. Мен мамлакат янгиликларини кўпинча “uza.uz”, “gazeta.uz” ва “kun.uz” сайтлари орқали кузатиб бораман.

— Тим Торлот жаноблари, сўнгги саволим: Ўзингизга яхши маълумки, кейинги йилларда Европа Иттифоқи Марказий Осиё, айниқса, Ўзбекистон билан муносабатни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шундай бир вазиятда Буюк Британиянинг иттифоқни тарк этиши мамлакатимиз билан ҳамкорлик ривожига ҳам салбий таъсир этмайдими?

— Ўзбекистон билан муносабатимиз мустаҳкам. Мавжуд ҳамкорликни биз икки мустақил суверен давлат сифатида ривожлантириш учун астойдил ҳаракат қиляпмиз. Сўнгги тўрт йил ичида Бирлашган Қироллик элчихонасида ишлаётган дипломатлар сони икки марта кўпайди. Бу бизнинг ушбу мамлакат билан алоқамиз муҳимлигини англатади. Энг муҳими, барчамиз учун Ўзбекистоннинг аҳамиятитобора ортмоқда. Ўйлайманки, биз, Европа Иттифоқи ва кўҳна қитъадаги бошқа ҳамкорлар Ўзбекистон ҳукумати, жамияти ва халқи учун ҳам, худди шундай, муҳим.

Қолаверса, бугун халқаро ҳамжамиятга яхши маълум, барча хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор ижобий жиҳатидир.

ЎзА мухбири 

Гўзал Сатторова суҳбатлашди.

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар