Президентимиз ўтган йили Тошкент вилоятининг маркази Нурафшон шаҳрига ташрифи давомида “Менинг биринчи уйим” дастурини амалга ошириш таклифини берган эди. Ўтган вақт давомида бу борада аҳолига қулайлик яратиш борасида тегишли чоралар кўрилди.
Якунда давлатимиз раҳбари раислигида “Янги Ўзбекистон” массивларида уй-жой қурилиши ва 2023 йил учун ипотека дастурини амалга ошириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида Зангиота туманида “Менинг биринчи уйим” номли янги массив Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги дирекцияга топширилди.
Ушбу массивнинг режасида мактаб, боғча, тиббиёт муассасаси ва аҳоли учун зарур бўлган бошқа масканлар қурилади. Бу тумандан ажратилган жами 36 гектар ер майдонига, 2500 оилага мўлжалланган, қулай ва энергия тежамкор 58 та кўп қаватли уй-жойлар барпо этилиши ҳам белгиланган. Массив фойдаланишга топширилиши натижасида пойтахтга яқин бўлган – Зангиота, Тошкент, Янгийўл тумани ҳамда Янгийўл шаҳрида яшовчи аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжи тўла таъминланади.
Мутахассисларнинг маълумотига кўра, вилоятда жорий йилда жами 137 та 6 минг 98 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. Шунда 84 та 4 минг 88 та хонадонли уйлар “Янги Ўзбекистон” массивларида қурилади. Бугунги кунда Чирчиқ шаҳрида 15 та 948 хонадонли, Олмалиқ шаҳрида 15 та 1 минг 100 хонадонли уйларнинг қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Қўшимча иккита янги массивлар эса Нурафшон шаҳри ҳамда Зангиота туманида барпо этилиши белгиланган. Жорий йил 1 июнгача 24 та, 1 октябрга қадар 53 та, 1 ноябрга қадар эса 60 та уй-жойлар тўлиқ фойдаланишга топширилади.
Таъкидлаш жоиз, ҳозирги пайтда кўп қаватли турар-жой биноларини қуришда сейсмик хавфсизлик масалаларини жойларга чиққан ҳолда, махсус ускуналар ёрдамида лаборатория синовлари ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўрганиш давомида асосий юк кўтарувчи конструкцияларнинг лойиҳавий мустаҳкамлиги таъминланмаган ҳолатларда қурилиш ишлари тўхтатилиб, демонтаж қилиниши таъминланмоқда.
Жумладан, ўтган давр мобайнида вилоят ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уйларда 554 марта мониторинг ўтказиш ишлари олиб борилди. Натижада лойиҳачи, пудратчиларнинг масъул ходимларига нисбатан 138 та ёзма кўрсатмалар ҳамда 10 та ҳолатда маъмурий чоралар кўрилди.
2023 йил дастуридаги барча уй-жойларга энергия тежаш мақсадида қуёш панеллари ўрнатилиши белгиланиб, панеллар ва энергия тежамкор ускуналар ўрнатилмаган уй-жойларни фойдаланишга қабул қилмаслик тартиби қўлланилмоқда. Мазкур саъй-ҳаракатлар туфайли уй-жойга эҳтиёжи бор фуқароларга қулайликлар яратилади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |