Чиноз туманидаги “Тонг юлдузи” маҳалла фуқаролар йиғини ўзгача қиёфа касб этди. “Обод қишлоқ” дастури доирасида бу ерда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари бажарилди. Йўллари асфальтланди, янги тураржойлар ва маданий-маиший объектлар фойдаланишга топширилди.
Қишлоқни ободонлаштириш чоғида, бу ерда кўпроқ тожик миллатига мансуб фуқаролар яшаши инобатга олиниб, ўзбек ва тожик халқларининг урф-одат ҳамда анъаналарини яққол акс эттиришга алоҳида эътибор қаратилди. Энг гўзал бинода ўзбек — тожик маданият маркази жойлаштирилди. Бу ердаги кутубхонада ўзбек ва тожик мумтоз адабиёти дурдоналари билан бир қаторда, замондош ёзувчи ҳамда шоирлар асарлари жамланган. Ўқув ва анжуманлар зали, тиббиёт хонаси зарур асбоб-ускуналар билан таъминланди.
Қишлоқдаги 47 умумтаълим мактаби тўлиқ қайта таъмирланди ҳамда 180 ўринли қўшимча бино қурилди. Янги спорт залида болалар учун барча шарт-шароит мавжуд. 8-мактабгача таълим муассасаси эса бутунлай янгидан барпо этилди. 60 ўринга мўлжалланган ушбу боғча замонавий талабларга жавоб беради. Эътиборлиси, ҳар икки муассасада ҳам таълим-тарбия ўзбек ва тожик тилларида олиб бориляпти.
Янги қурилган спорт майдончасида барча имконият бор. Тўгараклар фаолият бошлади. Боғ ва гулзорлар ташкил этилди. 28 та хонадонда уй тўйлари бўлиб ўтди. 120 иш ўрнига мўлжалланган “Фафир” тўқимачиликфабрикаси очилди.
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида давлат хизматлари туман маркази филиали ташкил этилди.
Ҳудуддаги Тинчлик, Ободлик, Ёшлик кўчаларига асфальт ётқизилди. Бу каби бунёдкорлик ишлари рўйхатини яна давом эттириш мумкин.
Сирасини айтганда, тожик овул, том маънода, тонг юлдузига айланди.
Янги қиёфа касб этган қишлоқда тантанали тадбир ўтказилди. Унда сўзга чиққан давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар одамларни рози қилиш мақсадига йўналтирилганлигини алоҳида таъкидладилар. Бу ғоя ташкил этилган бадиий чиқишларда ҳам ўз аксини топди. Янги қишлоқ халқлар ўртасидаги дўстлик ва биродарликнинг чин маънодаги рамзига айланганини ўзбек ҳамда тожик тилларида шеъру қўшиқлар баралла янграганидан ҳам билиш мумкин эди.
Тадбирда Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқ Имомий иштирок этди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |