Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш ҳамда давлат органлари томонидан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқилишини таъминлаш бўйича ўзига хос самарали механизм яратилган.
Белгиланган вазифаларни самарали ижро этиш мақсадида давлат органлари раҳбарлари, шу жумладан, ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов томонидан соҳа мутасаддилари иштирокида Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги Бўстон маҳалласида оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролардан турли масалаларда 54 мурожаат қабул қилинди. Уларнинг 32 таси суриштирув ва тергов ҳаракатлари билан боғлиқ муаммолар, 20 таси ички ишлар органларига хизматга (ўқишга) кириш ва қайта тикланиш ҳамда иккитаси маҳкумларнинг жазони ўташ муассасаларини ўзгартиш масалаларини ташкил этди.
Мурожаатларнинг 29 таси ижобий ҳал этилиб, чуқур ўрганиш талаб этилаётган 25 мурожаатнинг ижроси назоратга олинди.
Сайёр қабул жараёнида суриштирув ёки дастлабки тергов ҳаракатларидан норози 21 нафар фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди. 6 нафар собиқ ходим ички ишлар органларига қайта ишга тикланди ҳамда 2 нафар жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг жазони ўташ билан боғлиқ муаммолари ижобий ҳал этилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |