2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Президент топшириғи амалда: Жавпаяда 400 дан зиёд оила ер эгасига айланди

Фарғона вилоятининг Сўх туманидаги Жавпая ва Қайроқ массивларида ерларни ўзлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Жавпая массивида қўшимча ўзлаштирилаётган янги ер майдонларида ташкил этилган интенсив ўрикзорда бўлиб, ҳудуд аҳолиси ва туман фаоллари билан мулоқот қилди.

Президентимизнинг фойдаланилмаётган ерларда ирригация ишларини бажариш ва сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш, кам сув талаб қиладиган экинлар экиш ҳисобига ўзлаштириш, бу ерларни ёшларга бўлиб бериш орқали уларни иш билан, даромад билан таъминлаш борасидаги топшириқларидан келиб чиққан ҳолда 2022 йил бошида ўзлаштиришга киришилган Жавпая массивида жами 1000 гектарга яқин ер фойдаланишга киритилмоқда.  

Массивнинг юқори қисмида тоғлар бағрида эса ўрик боғи барпо этилди. Ҳозирги кунда биринчи босқичда 230 гектар ерга хориждан келтириб экилган ўрик кўчатлари куртак отди. Ҳудудда томчилаб суғориш тизими ўрнатилди. Янги ўрикзор, 50 сотихдан лотларга ажратилиб, кооперация усулида маҳаллий аҳолига, ишсиз ёшларга ажратиб берилди.  

Ўрик қаторлари ораларига полиз экинлари, ошқовоқ, дуккакли экинлар экишга киришилмоқда. Келгусида шунингдек, фармацевтика, парфюмерия ва озиқ-овқат саноатида муҳим ҳисобланган заъфарон етиштириш йўлга қўйилади. Ер эгасига айланган маҳаллий аҳоли вакиллари билан мулоқот қилган Фарғона вилояти ҳокими Давлатимиз раҳбарининг эътиборлари билан Сўхда амалга оширилаётган бу улкан ишларнинг асосий мақсади – аҳолининг бандлигини таъминлаш, ишлаш учун хорижга бормасдан, ўз уйларида яшаб меҳнат қилиш имкониятига ҳамда доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш эканини қайд этди.  

Секундига 200 литр сув тортиш қувватига эга 5 та насосдан иборат станция ёрдамида Қалача ариғидан 426 мм диаметрли қувур билан 5 километр тармоқ тортиб, 223 метр баландликка сув чиқариш ишлари якунланди. Бу мақсадда жами 21 миллиард сўм маблағ вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан йўналтирилган. Вилоят ҳокими иккинчи насос станцияси қуриш ишлари ҳам бошланганини маълум қилиб, Жавпаяда сув таъминоти билан боғлиқ ҳеч қандай масала қолмаслигини таъкидлади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар