Бухоро вилояти ҳокимлиги, маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Комиссияси ҳамда сектор раҳбарлари томонидан барча туманларда “Оғир” тоифадаги ёшларнинг масалалари ўрганилган ҳолда мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўриляпти.
Жумладан, вилоят 4-сектор ишчи гуруҳи ҳам Ғиждувон туманида жами 160 нафар ёшларнинг хонадонида бўлиб, уларнинг режалари ва муаммоларини ўрганди. Ўрганишлар натижасида ҳар бир ёшнинг муаммосидан келиб чиқиб, “Йўл харита” тасдиқланди. Эътиборлиси, учрашувлар жараёнида тарғибот ишлари орқали норасмий банд бўлган ёшларни ўзини-ўзи банд қилиш орқали расмий секторга ўтказиш чоралари ҳам кўрилмоқда.
Шунингдек, ҳар бир маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ва ишсиз ёшларни “Ёшлар дафтари” га киритиш, уларни доимий иш ўринларига жойлаштириш, кредит, ер ажратиш ва субсидиялар бериш орқали бандлигини таъминлаш бўйича манзилли ишлар олиб борилмоқда.
Вилоят 4-сектор раҳбари М.Маматханов мазкур туманда ўзига бириктирилган “Оғир” тоифадаги бир гуруҳ ёшларнинг хонадонида бўлди. Уларнинг эҳтиёжлари, талаб ва истаклари, таклиф ва ташаббусларини ўрганди. Сектор раҳбари туманнинг “Тарханон” маҳалласида яшовчи Фотима ва Зуҳро Файзуллаеваларнинг хонадонида бўлиб, улар билан соғлиги, яшаш шароити ва истаклари хусусида суҳбатлашди. Суҳбат жараёнида айни пайтда Бухоро шаҳридаги махсус мактаб интернатнинг 9-синфида таҳсил олаётган опа-сингилларнинг иштиёқи ва истагидан келиб чиқиб, уларга ўзлари танлаган йўналишда тайёрлов курсларига қатнашиш ва машғулотлар тўловларини тўлашда амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди. Худди шундай ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган, тумандаги 17-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Озода Сайфуллоевага ҳам 2023-2024 ўқув йили учун тайёрлов курслари тўловларини тўлашда амалий ёрдам кўрсатилиши белгиланди.
Мазкур маҳаллада яшовчи Гулнисо Фармонова вилоят 4-сектор раҳбари билан суҳбатда тикувчиликка қизиқиши борлиги, аммо тикув машинасини харид қилишга имкони йўқлиги сабаб ўз тадбиркорлигини бошлай олмаётганини билдирди. Қувонарлиси, сектор раҳбарининг кўмаги билан унинг режалари амалга ошадиган бўлди. Чунки, шу куннинг ўзида унга тикув машинаси берилди.
– Жуда хурсанд бўлдим, – дейди Гулнисо Фармонова. – Энди менинг ҳам тикув машинам бор. Энди тадбиркорлик билан шуғулланаман. Бунинг учун Юртбошимга раҳмат.
Сектор раҳбари ушбу маҳаллада ногиронлиги бўлган ва сурункали касаликка чалинган Севара Сайфуллаева ҳамда Самойиддин Ҳусеновлар яшаётган хонадонда ҳам бўлди. Уларнинг оилавий шароитидан келиб чиқиб оиласи учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. “Соктари” маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Шамшод Розиқовга эса айни пайтда зарур бўлган эшитиш мосламаси берилди.
Айни пайтда вилоят 4-сектор раҳбарининг Ғиждувон туманида “оғир” тоифадаги ёшларнинг масалаларини ҳал этишга қаратилган ишлари давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |