Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалари билан мулоқот қилди.
Вазир институт талабалари билан учрашувда ҳар бир соҳада изланувчан, рақобатбардош кадрлар зарурлиги, хусусан қишлоқ хўжалиги соҳасига инновацияларни жорий этишда ёшларнинг ўрни муҳим эканини қайд этди. Талабалар фақат аудиторияларда сабоқ олиш билан чегараланмасдан, ўз билимларини амалиёт билан мустаҳкамлаб боришларини таъкидлади.
Шунингдек, И.Абдураҳмонов институтда қуёш панелларини ўрнатиш жараёнлари билан ҳам танишди. Ҳозирда олийгоҳ биноларида 50 кВли қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, янги ўқув йилига қадар 578 кВ ҳажмдаги қуёш панелларини ишга тушириш режалаштирилган.
Учрашув давомида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалар турар-жойидаги шароитлар ўрганилди. Ҳозирда институтнинг 2 та талабалар турар жойида 1 минг 460 нафар ёшлар истиқомат қилмоқда. Шу йилнинг охирги икки ойи давомида институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 300 ўринли талабалар турар-жойи тўлиқ таъмирланиб, ошхона, кутубхона, спорт ва караоке заллари ҳамда “book-сafe” талабалар ихтиёрига топширилди.
Янги ўқув йилида турар жойга эҳтиёжи бор талабаларни тўлиқ қамраб олиш мақсадида ДХШ асосида яна 600 ўринли талабалар турар-жойида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур бино шу йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |