2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ёшлар муаммолари мутасаддилар назоратида

Жиззах вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Файзулло Салоҳиддинов Шароф Рашидов тумани ҳамда Жиззах шаҳри ёшлари билан мулоқотда бўлиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларини тинглади.

Тадбирда ёшлар келгусида ҳар хил салбий ҳолатларни келтириб чиқармаслиги, турли диний экстремистик гуруҳларнинг алдовларига учмаслик, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ўзларидаги мавжуд иқтидорларини намоён этиб, фақат ижобий томондан кўрсатиши, барчага намуна бўлиши таъкидланди ва ўз навбатида ёшларнинг муаммолари тинглаб ўрганилди. 

Учрашувда жиззахлик ёшлар томонидан асосан бандлик, экин экиб фойдаланиш учун узоқ муддатга ер ажратиш, кичик, якка тартибдаги, оилавий бизнесни юритиши ва тадбиркорликни бошлаши учун субсидия ҳамда имтиёзли кредит ажратилишида амалий ёрдам ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун қўшимча спорт ва кўнгил очар мажмуалар барпо этиш каби мурожаатлар кўтарилди.

Ҳар бир ёш мурожаатчининг таклифлари диққат билан эшитилиб, қайд этиб борилди. Мурожаатларнинг 10 фоизи жойида ҳал қилинган бўлса, ишга жойлаштириш, ер, субсидия ва кредит маблағлари ажратиш масалалари юзасидан бўлган мурожаатлар бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижросининг аниқ муддати белгиланди. 
Ёшлар бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борасидаги кўтарилган масалаларни ижобий ҳал қилиш, тегишлилиги бўйича Шароф Рашидов тумани ҳамда Жиззах шаҳри ҳокимликлари зиммасига юклатилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар