Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Мирзаобод тумани “Навбаҳор” маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Унда фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш ва уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман сектор раҳбарлари, ҳудудий бошқарма, ташкилот, муассаса мутасаддилари иштирокидаги қабулда 50 дан зиёд фуқаронинг ичимлик суви, ички йўллар, таълим, тиббиёт, электр, кадастр ва пенсия масаласига оид мурожаатлари тингланди. Қабулда кун тартибидаги энг долзарб мурожаатларнинг аксарияти ўз ечимини топди. Муддат талаб қиладиган масалалар мутасаддилар томонидан назоратга олинди.
Жумладан, “Баҳористон” маҳалласида яшовчи Карим Жумановнинг мурожаатига мувофиқ яроқсиз ҳолга келган ичимлик суви минораси ва 120 дан зиёд симёғоч янгиланадиган бўлди. Шунингдек, “Йўлдошобод” маҳалласида яшовчи Мақсуда Худойбердиеванинг уй-жойини таъмирлаш туман ҳокими ва 4-сектор раҳбари зиммасига юкланди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |