Президентимиз одамларни ҳаётдан, бугунги кунидан рози қилиш ҳар бир давлат идораси вакилининг бурчи ва мажбурияти эканини кўп марта таъкидлайди.
Вилоятларнинг туман ва шаҳарлари ихтисослашувига кўра чуқур таҳлил қилиниб, 4 секторга бўлинган ҳолда иш олиб борилаётгани барча даражадаги раҳбарларга масъулият ва иш юритишда қулайлик яратди.
Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси раҳбари секторига Гулистон ҳамда Мирзаобод туманлари бириктирилган. Секторда аҳолининг ижтимоий ҳимояси, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мирзаобод туманидаги “Обод қишлоқ” дастурига киритилган "Нурафшон" ва "Баҳористон" маҳалла фуқаролар йиғинларида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
"Ҳақиқат" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 9-мактабгача таълим муассасаси ҳудудда болаларни қамраб олиш жиҳатидан ҳам, техник ҳолати жиҳатидан ҳам талабга жавоб бермасди. Қолаверса, маскан “Обод қишлоқ” дастурига ҳам киритилмаган эди. Шунга қарамай, муассасада умумий қиймати 4 миллиард сўмликдан ортиқ қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Болаларнинг замонавий ва кўркам икки қаватли бинода таълим-тарбия олиши учун барча шароит яратилди.
Ҳудуддан ўтувчи халқаро ва маҳаллий йўлларга боғланган Тинчлик, Тараққиёт, Наврўз маҳаллалари кўчалари таъмирланди. Ёғингарчиликда лой, ёзда чанг-тупроқ бўлиб, пиёдалар ва транспорт учун ноқулайликлар туғдирадиган йўллар энди йўқ. Бу муаммо бартараф этилиб, умумий узунлиги 3,5 километрдан ортиқ йўл таъмирланди.
Янги авлод қишлоғи аҳолиси бир неча йилдан буён тоза ичимлик суви таъминотидан азият чекиб келаётган эди.
– Сувни ташиб ичардик. Бу муаммо билан туман ҳокимлигига кўп бордик, – дейди шу маҳалла фаолларидан бири Н.Кўчимов. – Натижа бўлавермагач, ҳудудимиз бўйича сектор раҳбари, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Жўрабек Ғойибовга мурожаат қилдик. Мурожаатимиз эътиборсиз қолмади, муаммо ҳал этилди.
Дарҳақиқат, Янги авлод қишлоғи аҳолисининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида сув иншооти қайта таъмирланди.
Шунингдек, сектор вакиллари томонидан тумандаги ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар рўйхати шакллантирилиб, турли байрамлар арафасида уларнинг ҳолидан хабар олиниши таъминланяпти. Яқинда сектор вакиллари томонидан кам таъминланган оилаларга уйма-уй кирилиб, уларга куз-қиш мавсуми учун озиқ-овқат маҳсулотлари ва қишки кийим-бош улашилди.
Мухтасар айтганда, кейинги йилларда амалга оширилаётган бундай эзгу ишлар аҳоли фаровонлигини юксалтириб, одамларда эртанги кунга ишонч туйғусини мустаҳкамламоқда.
Абдужалол Қаюмов, ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |