Президентимиз ташаббуси билан кейинги йилларда мамлакатимизда “Инсон қадри учун” деган устувор тамойил асосида давлат томонидан фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини бартараф этиш, турмуш фаровонлигини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, Президентимизнинг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори асосида ана шу тоифадаги кўплаб болалар янги уй-жойлар билан таъминланмоқда. Ушбу ҳужжат ижроси доирасида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, турар-жойга муҳтож сифатида рўйхатга олинган, 18 ёшга тўлган андижонлик Муҳаббатхон Исмоилова ҳамда Азизбек Усмонов ҳам уй-жой билан таъминланди.
Кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар иштирокида уларга Андижон тумани Саддатаги маҳалласи ҳудудида барпо этилган янги уйларнинг калити ва сертификатлари топширилди.
– Бундай эътибор ва ғамхўрликдан бошим кўкка етди, – дейди қувонч ёшларини яшира олмаган, янги уй соҳибаси Муҳаббатхон Исмоилова. – Инсон қадри улуғланаётган шу юрт фарзанди эканлигимдан фахрланаман. Насиб этса, келгусида ўзим танлаган соҳанинг малакали мутахассиси бўлиб, ушбу эътибор ва ғамхўрликка муносиб бўлишга, Ўзбекистонимиз тараққиёти, халқимиз турмуш фаровонлиги йўлида астойдил меҳнат қиламан.
Андижон вилоятининг барча туман ва шаҳарларида мазкур йўналишдаги ишлар режа асосида, тизимли давом эттирилмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |