Мурожаатларда кимнингдир дарду ташвиши, орзу-ўйлари мужассам бўлиб, унинг ортида инсонни ўйлантираётган масалалар, ечимини кутаётган муаммолар турибди.
Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда мурожаатлар билан ишлашнинг мутлақо янги тизими жорий қилинди. Мақсад одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш, аҳолининг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашдир.
Шу маънода Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Мисол учун, жорий йилнинг 5 ойи давомида жами 77 652 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 34 101 таси қаноатлантирилиб, 35 372 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилган. 50 та мурожаат эса ўз тасдиғини топмагани сабабли рад қилинган. Ариза ва мурожаатларнинг қаноатлантирилиши натижасида 24 877 нафар фуқаро ва юридик шахснинг ҳуқуқлари тикланиб, 363 млн. 587 минг сўмдан зиёд пул маблағи ундириб берилган.
Бюро томонидан ташкил қилинаётган сайёр қабуллар ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Муаммоларнинг ечими топиляпти, аҳолини ўйлантираётган масалалар бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 5 ойи давомида ўтказилган сайёр қабулларда мурожаатлар бўйича мавжуд бўлган ижро ҳужжатлари юзасидан тегишли масалалар жойида ҳал қилинди.
– Барчани ташвишга соладиган, “оғриқли нуқталардан” бири, бу оилаларнинг бузилишидир, – дейди МИБнинг Мурожаатлар билан ишлаш бўлими бош инспектори А.Қодиров. – Ажримлар сабабли фарзандларнинг моддий ва маънавий таъминотига путур етади. Шу боис бюрога алимент ундириш масаласида кўплаб мурожаатлар келмоқда.
Эътиборлиси, сайёр қабулларда 1000 дан ортиқ оила яраштирилди. Алимент ундируви бўйича вояга етмаган болага моддий таъминот тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлардан 150 млн. сўмдан ортиқ алимент қарздорлиги ундириб берилган.
Шунингдек, 100 нафардан ортиқ алиментдан қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан ҳужжатлари судга чиқарилган бўлса, бу тоифадаги 50 нафар қарздорга нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
“Алимент тўловлари” давлат жамғармаси ҳисобидан вояга етмаган фарзандини моддий таъминлаш мақсадида 582 нафар ундирувчига 7,4 млрд. сўм маблағ тўлаб берилган.
Одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил, мушкулини осон қилиш — аҳолининг давлатга, эртанги кунга ишончини мустаҳкамлайди. Бюро томонидан давомий равишда олиб борилаётган бу каби тадбирлар ана шу мақсадларга йўналтирилган.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |