Халқ раҳбарларни эмас, раҳбарлар халқни хизматини қилиши, ишни маҳаллабай тизимда ташкил этиб, аҳоли орасига кириб, улар билан юзма-юз мулоқот қилиши, дарду ташвишларини тинглаши, фуқаролар томонидан кўтарилаётган катта-кичик муаммоларни имкон қадар жойида бартараф этиши ҳар қандай мансабдаги раҳбарнинг биринчи галдаги вазифаси эканлиги Президентимиз томонидан доимо таъкидланади.
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг Мирзачўл туманида ўтказган навбатдаги сайёр қабулида аҳоли мурожаатларини имкон қадар жойида ҳал этилгани, бу борадаги ишларни тўғри тизимда ташкил этилганидан далолат беради.
Тадбир аввалида маҳаллий тадбиркор ва ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Вилоят ҳокими томонидан мирзачўлликлар учун ўтказган навбатдаги сайёр қабулда Президентнинг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов, вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, сенатор Назира Мухторова, вилоят ҳамда Мирзачўл туманидаги барча мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Фуқароларнинг мурожаати асосан коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, уй-жой билан таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, саломатлигини тиклашга амалий ёрдам кўрсатиш, моддий ёрдам, тадбиркорликни ривожлантириш, тижорат банкларидан кредит ва субсидия маблағлари олишда кўмаклашиш, ишга жойлашиш каби муаммолар ҳақида бўлди.
Шу жойнинг ўзида ҳал этиш имкони бўлган мурожаатлар юзасидан талаблар қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан ечимини топиш ваколатига эга бўлган мутасадди корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарларига аниқ муддат белгиланиб, қатъий назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.
Сайёр қабул давомида қайд этилган мурожаатларнинг асосий қисми ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид бўлиб, барчаси назоратга олинди ва уларни ҳал этиш бўйича аниқ муддатлар белгилаб берилди. Шунингдек, тадбир давомида бир қанча фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ривожлантириши учун сертификатлар ҳамда иш жиҳозлари топширилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |