Шу кунларда Олий Мажлис Сенати аъзолари ҳудудларда бўлиб, аҳоли билан бевосита мулоқотлар ўтказоқда.
Хусусан, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ҳамда Учтепа туманлари маҳаллалари, ижтимоий-иқтисодий объектларларда бўлиб, аҳоли вакиллари, тиббиёт ходимлари, тадбиркорлик субъектлари билан учрашди.
Дастлабки манзил - Шайхонтоҳур туманида яқинда фойдаланишга топиширилган 41-сонли оилавий поликлиника бўлди. Ушбу тиббиёт муассасаси тумандаги бешта маҳаллада истиқомат қилувчи 30 минг нафардан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатади. Уч қаватли бинода сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган, тиббиёт хоналари замонавий тиббий ускуна ва жиҳозлар билан таъминланган.
Оилавий поликлиникада ўтган суҳбат чоғида аҳоли соғлиғини сақлаш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар, тиббиётнинг бирламчи бўғинини аҳолига янада яқинлаштириш, бунда патронаж хизматларига кўпроқ этибор қаратиш, мазкур жараёнга халқ депутатлари маҳаллий кенгашларини ҳам жалб этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Кўплаб иқтисодий-ижтимоий масалалар ечимида тадбиркорларнинг ўрни муҳим. Улар ҳудудларнинг ривожланиши, аҳолини иш билан таъминлашда етакчи кучга айланиб бормоқда. Т.Норбоева Учтепа тумани Катта Чўпонота маҳалласида жойлашган қандолатчилик корхонаси фаолияти билан танишди, унинг таъсисчилари ва ходимлари билан суҳбат қилди.
Бундан бир неча йиллар аввал ўз хонадонида турли хил пишириқлар тайёрлаб, аҳоли дастурхонига етказиб берган оила, бизнесни ривожлантириш мақсадида дастлаб қандолат дўкони очган. Оилавий бизнес 2022 йилда тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар натижасида майдони 15 минг квадрат метр бўлган янги, замонавий қандолатчилик фабрикаси даражасига етди. 30 та ишлаб чиқариш цехида 500 хилдан ортиқ маҳсулот тайёрланаётган корхонада 1,9 минг нафар киши меҳнат қилмоқда, уларнинг 60 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.
Мулоқот давомида ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, корхона ҳудуди яқинидаги маҳаллаларда “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларни иш билан таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Тумандаги “Шарқ юлдузи” маҳалласида эса нуронийлар, фаоллар ва хотин-қизлар вакиллари билан самимий руҳда ўтган учрашувда маҳалла бешлиги фаолияти, ёшларга берилаётган эътибор, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш каби масалалар бўйича фикр алмашилди. Хусусан, бугунги кунда асосий эътибор маҳаллага қаратилаётгани, маҳалладаги муаммоларни мустақил ҳал этиш учун “маҳалла бюджети” жорий этилгани, ижтимоий дафтарлар орқали аҳоли муаммолари бартараф этилаётгани ва бу ишлар давом эттирилиши ҳам айтиб ўтилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |