Бухоро вилояти Ромитан туманида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу хайрли ишлар доирасида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий кўмак кўрсатилмоқда.
Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев ташаббуси билан кластер ва фермер хўжаликлар ҳомийлиги асосида BСТ “Сluster Agrokompleks” МЧЖга қарашли “Челонғу” пахта қабул қилиш масканида тумандаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” рўйхатида турувчи эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, кўмакка муҳтож 375 нафар фуқароларга бепул 150 килограммдан буғдой, 1 қоп ун ҳамда 10 донадан прессланган сомон тарқатилди.
Жараёнларда бевосита Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигида сектор раҳбарлари ҳам қатнашди. Раҳбарлар аҳолини юртимизда кенг нишонланаётган қурбон ҳайити билан табриклади. Йиғилган аҳоли вакиллари билан суҳбатлашаркан, вилоят раҳбари бундай хайрли ишлар ҳали бардавом бўлишини ҳамда ҳеч ким эътибордан четда қолмаслигини таъкидлади.
Фуқаролар ҳам бундай ғамхўрлик ва давомли эътибор, юртимиздаги халқчил ислоҳотлардан мамнунлигини билдирди.
– Мен “Аёллар дафтари” рўйхатида тураман, – дейди Дилрабо Ғайбуллаева. – Бугун бизга 150 килограмм буғдой, 1 қоп ун ҳамда 10 донадан прессланган сомон беришди. Илоҳим, юртимиз тинч, мамлакатимиз обод бўлсин. Деҳқонларимизнинг етиштираётган озиқ-овқат маҳсулотлари янада мўл бўлсин. Кўрсатилаётган бундай ғамхўрлик учун давлатимиздан беҳад миннатдормиз.
– Мен “Темир дафтари” рўйхатига киритилганман, – дейди Нигина Тўхтаева. – Кўрсатилган бу ёрдам дастурхонимизни анча вақт обод қилади. Жуда хурсандмиз оиламиз билан. Инсон учун саломатлик ва нондан азиз нарсанинг ўзи йўқ. Бунинг учун ушбу ишлар бошида турган инсонларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Туманда ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |