Хоразмда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами ҳисобланган 167 нафар, ногиронлиги бўлган 54 нафар, уруш ва меҳнат фронти ортида хизмат қилган, аммо ёлғиз яшаётган 11 нафар фуқарога "Маҳалла" хайрия жамғармаси вилоят ҳамда унинг туман, шаҳар бўлинмалари ҳузурида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан 13,4 миллион, ҳомийлар ҳисобидан 9,6 миллион сўмлик ёрдам кўрсатилди.
– Гап пулда, моддий ёрдамда эмас, эътиборда, – дейди Урганчлик Шодмон Эрметова. – Тўқсондан сакраб, юзга яқинлашиб қолдим. Қўни-қўшни, маҳалла кўй сабаб якка-ёлғиз эканлигимни унутиб юбордим. Иссиқ жонни иситмаси бор дейди. Ана шундай кунларда ҳол-аҳвол сўраб туришади. Байрам, ийди рамазон, қурбон ҳайити олдидан йўқлаб, ўз ёрдамларини кўрсатяпти. Муҳими, бундан нафақат мен, мен сингари кишилар бирдек хурсанд бўлмоқда.
Фонд ҳамда унинг ҳузурида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан жорий йилнинг ўтган даврида 9 минг нафар фуқарога моддий ёрдам кўрсатилган бўлса, соғлиғида муаммоси бор, аммо даволанишга муҳтож бўлган 225 нафар фуқарони соғлиғини тиклашга, уй-жойида муаммоси бор бўлган 62 нафар фуқарога ёрдам кўрсатилди.
– Бу каби ёрдамлар, бошқа давлатларда бор ёки йўқлигини билмайман, – дейди фонднинг Урганч шаҳар бўлинмаси бош ҳисобчиси Анажон Худойберганова. – Аммо, мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимли йўлга қўйилиб, ҳеч ким эътибордан четда қолиб кетмайди. Имкон топилдими, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади. Бу тинч, фаровон, ҳар томонлама ривож топаётган юртимизга ярашади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |