Давлатимиз раҳбари бошчилигида барча вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари маҳаллалар кесимида аҳоли билан мунтазам алоқа ўрнатиб, уларнинг муаммо ва камчиликларини ўрганмоқда.
Бу борада Тошкент шаҳри 4-сектори — шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи томонидан ҳам пойтахтимиз туманлари бўйлаб қатор амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Жумладан, қабуллар ташкил этилиб, ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли қатлами қўллаб-қувватланмоқда.
Шаҳарнинг 4-секторида 146 та маҳалла мавжуд бўлиб, 209 мингта оила истиқомат қилади. Ўтказилган оммавий қабулларда 78 минг 572 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Шундан 44 минг 602 нафари доимий ишга, 5 минг 844 нафари мавсумий ишга жойлашди. 7 минг 589 нафари ўзини-ўзи банд қилиш, 1 минг 916 нафари тадбиркорлик субъектлари ташкил қилиш орқали, 20 минг 537 нафари касб-ҳунарга ўқитиш, 116 нафарига субсидия ажратилиши ҳисобига бандлигини таъминлашга эришилди.
Тошкент шаҳар 4-сектор раҳбари хонадонбай жойига чиққан ҳолда Яшнобод тумани аҳолисининг муаммо ва таклифларини ўрганди. Хатлов жараёнида қилинган мурожаат ижроси юзасидан “Янгинур” МФЙда истиқомат қилувчи соғлиғида нуқсони бўлган Ч.Абдужабборованинг ҳолидан хабар олиниб, уларга уй шароитида даромад манбаига эга бўлиши учун гўшт майдалагич ва музлаткич олиб берилди.
Тўйтепа маҳалласида яшовчи имконияти чекланган Р.Зубинскийга ахборот технологиялари бўйича ўқув-курсида ўқиши учун сўралган ноутбук етказиб берилди. Доимий даромад манбаига эга бўлиши учун ишга жойлаштириш юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш белгилаб олинди.
Бектемир туманида олиб борилган ўрганишлар давомида Забардаст маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаронинг ҳам муаммоси тингланди. Унга уй шароитида даромад манбаига эга бўлиши учун тикув машинаси етказиб берилди.
Шу билан бирга, "Амир Темур" МФЙда истиқомат қилувчи хасталиги бўлган, 2-босқич талабаси Ш.Шомирзаевга дарсликларни интернет орқали ўрганиб қулайликка эга бўлиши учун планшет тақдим этилди. Бундан ташқари, бандлигини таъминлаш мақсадида Яшнобод туманида жойлашган “Саховат” корхонасига ишга жойлаштирилди.
Олмазор туманида ўтказилган сайёр қабулда эса тумандаги 30 дан ортиқ фуқаронинг субсидия ажратилишида кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш, олий таълимда ўқиш учун шартнома маблағларининг 50 фоизини қоплаб бериш ҳамда хонадон таъмири учун моддий ёрдам кўрсатиш каби муаммоли масалалари тингланди ва тегишли чоралар кўрилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |