Жиззах вилоятида Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси ташаббуси билан ушбу соҳасидаги хотин-қизларнинг муаммоларига амалий кўмак кўрсатиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.
Унда Кадастр агентлиги марказий аппарати хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти раҳбари С.Ботирова, Давлат кадастрлари палатаси раиси маслаҳатчиси М.Юлдашева, Давлат кадастрлари палатаси касаба уюшмаси кенгаши раиси Э.Умарходжаев, вилоят “Бувижонлар мактаби” жамоатчилик кенгаши раҳбари ҳамда Жиззах шаҳар бош отинойиси Н.Раҳматуллаева, вилоят “Оқила аёллар” ҳаракати етакчиси Ш.Фозилова, психологи Х.Одилжонова ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирни Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М.Раҳматов очиб, Президентимизнинг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони ҳамда ўша ўтган йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ги қарорининг мазмун-моҳияти, хотин-қизларнинг тинчлиги ва турмуш шароитларини яхшилашга қаратилганлиги, уларни маънавий-ахлоқий муҳитини яхшилаш, оиланинг тинч-тотувлиги ва меҳнат самарадорлигининг гарови эканлигини инобатга олиш бўйича атрофлича тушунча бериб ўтди.
Шунингдек, Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Раҳматов вилоят ҳамда филиалда фаолият юритиб келаётган хотин-қизларга яратиб берилаётган имкониятлар, шароитлар ҳамда узоқ йиллар давомида ишлаб келаётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга моддий ва маънавий томонидан алоҳида эътибор берилаётганлигини таъкидлади.
Кадастр агентлиги марказий аппарати Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти раҳбари С.Ботирова, хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотнинг асосий вазифаси меҳнат жамоасида фаолият юритаётган аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш ҳамда оилаларида маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашдаги ролини кучайтириш ишларига ҳисса қўшишдан иборатлиги тушунтирилди ҳамда вилоятда хотин-қизларга яратилаётган шароитлар ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, бошланган сайёр қабул жараёнида хотин-қизлар томонидан кўтарилган мурожаатлар сони 12 тани ташкил этиб, 6 мурожаатга жойида ечим топилди, қолган 6 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Сайёр қабул жараёнида кадастр соҳасида фаолият кўрсатаётган аёллар томонидан кўтарилган мурожаатлар – олий таълимда ўқишлари учун тавсиянома бериш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ва бир қатор бошқа масалалар ўрганилиб, тегишлилиги бўйича амалий ёрдам бериладиган бўлди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |